Когон тумани: “Наврўз” маҳалласида яшовчи ташаббускор 5 нафар аёлни ишли қилди
2026-06-02 10:20:00 / Янгиликлар

У ўз хонадонида якка тартибда турли ширинликлар тайёрлашни бошлаганига ҳам 3-4 йил бўлибди. Тиниб-тинчимас, изланувчанлиги, маҳсулот сифати ва мижозлар ишончини қозонишга бўлган интилиши туфайли Назокат қисқа муддатда фаолиятини сезиларли даражада кенгайтиришга муваффақ бўлди.
Бугунга келиб у “Назокат пишириқлари” ёрлиғи остида харидоргир маҳсулот—ширинликлари билан ўз бизнес ишини ривожлантирмоқда. Айни пайтда мўъжаз цехида 10 турдан ортиқ ширинлик ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариб, харидорларга тақдим этмоқда. Пряник, рулет, пирог ва бошқа хушхўр маҳсулотлари сифати, таъми ва табиий тоза пишириқлиги билан харидор буюртмачилари сонини оширмоқда.
Назокат Ҳайдарованинг ишбилармонлик фаолияти нафақат ўз оиласи турмуш фаровонлигини яхшилашга, балки маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромадли қилишга ҳам хизмат қилмоқда. Ҳозирда у 5 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган. Шу билан бирга, пазандачилик ва қандолатпазликка қизиқадиган ёш қизларга ўз тажрибаси ва касб сирларини беминнат ўргатиб, келгусида улар мустақил фаолият бошлашларига кўмаклашмоқда.
Айни пайтда мўъжаз цехда самарали ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани натижасида ҳар ойда ўртача 12 миллион сўмга яқин даромадга эришилмоқда. Цех ишчи пазандалари меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги натижасида аҳоли дастурхонини ширинликлар билан таъминлашга ҳисса қўшилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





