Ромитан: "Agro Star" МЧЖ яна 50 гектар ерда интенсив боғ барпо этмоқда
2026-05-25 16:55:00 / Янгиликлар

Жумладан, “Ҳазорбоғ” массивида 56 та фермер хўжалиги томонидан жами 690 гектар ер майдонида боғ-токзор парваришлаб келинмоқда.
Шу контурлардан, 420 гектар ерда узумзор, 270 гектарда мевали боғ барпо қилинмоқда. Мавжуд узумзор боғнинг “оби ҳаёт”га бўлган талабини ҳозирлаш мсақцсадида шундан 96 гектар токзорда томчилатиб суғориш тизими жорий қилиниб, алоҳида гидрорезервуар барпо қилинган. Айни кунда ерда етиштирилаётган узумзорни тўлиқ шпаллер ҳамда “Воиш усули”га ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, бунда узумзорларда ишлаш ва агротехник тадбирлар ўтказиш енгиллашади.
Бундан ташқари, шу ҳудудда жойлашган "Agro Star" МЧЖ томонидан қўшимча 50 гектар майдонда ер очиб, унда серҳосил навларга мансуб интенсив боғ барпо қилиш ишларига жадал киришилган.
Тижорат банклари томонидан барпо этиладиган мевали боғ-токзорлар учун йиллик 14 фоизлик, 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли даври билан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши ҳам белгилаб олинган.
Туманда фермер хўжаликлари токзорларига ўрнатилган шпалерлар учун субсидия ажратилишида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги туман бўлими томонидан боғ яратиш иштиёқида бўлган хўжаликларга яқиндан кўмаклашилмоқда.
Натижада кўплаб хўжаликлар давлат субсидиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши баробарида улар бандлиги ва оилалари моддий манфаатдорлиги таъминланмоқда. Бу эса токзорларни янада ривожлантириш ва ҳосилдорликни оширишга, аҳоли дастурхонини ноз-неъмат билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






