Элчи бошчилигидаги Корея делегaцияси Бухоро давлат педагогика институтида бўлди
2026-05-19 18:35:00 / Янгиликлар

Кореялик меҳмонларни институт ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигидаги институт педагоглари, талаба ёшлар кутиб олдилар. Ташриф аввалида олий таълим даргоҳи факультетлари жамоаси томонидан тайёрланган миллий ва ижодий кўргазмалар намойиш этилиб, меҳмонларга талабаларнинг илмий-ижодий салоҳияти, миллий қадриятларга бўлган эътибори ҳамда замонавий ёндашувлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хорижий делегatsiя Бухорода корейс тили таълим ва машғулот марказида ҳам бўлиб, умумий фаолияти, ўқув жараёни, замонавий жиҳозланган синфхоналар, талабаларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Кореялик меҳмонларнинг Бухоро давлат педагогика институти жамоаси, ректори билан самимий кечган мулоқотда уларга таълим соҳасидаги ўзаро илмий-инновatsiон ҳамкорлик самарадорлиги, халқаро тажриба алмашинув, истиқболли лойиҳалар амалиёти юзасидан атрофлича ахборот берилди. Институтдаги инклузив таълим хоналари ҳамда сунъий интеллект технологияларига ихтисослашган инновatsiон аудиториялар ҳам делегatsiя эътиборидан четда қолмади.
Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги таълим ҳамкорлиги, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда ёшлар таълим-тарбияси учун янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этди. Чет эл делегatsiяси институтда таълим жараёнини замонавий технологиялар асосида ташкил этишда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар.
Меҳмонлар Бухорода корейс тилини ўқитиш тизими ва таълим сифати юзасидан илиқ фикрларини билдириб, дўстона ва самимий қабул учун миннатдорликларини изҳор этдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








