Қоровулбозор: чўл массивидан яна 65 гектар ер майдони ўзлаштирилмоқда
2026-05-16 20:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “O‘zagrostar xolding” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПQ-57-сонли ҳамда жорий йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПQ-49-сонли қарорлари асосида Qоровулбозор туманида ҳам боғдорчиликда қатор истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.

Бу лойиҳалар ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш билан қишлоқ аҳолиси моддий манфаатдорлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга, албатта. Хусусан, жорий йил бошидан “Buxoro agro star” МЧЖ томонидан туманнинг “Навбаҳор” маҳалласидаги “Зиёдулло Мансур” фермер хўжалигида 5 гектар ер майдони тайёрланиб, узумзор-токзор барпо этишга жадал киришилган.
Ҳудудда маҳаллий иқлимга мос, экспортбоп ва сертификатланган “Avatar”, “Lamborjini”, “Manikyur Finger”, “Преображение” ва бошқа серҳосил навларига мансуб жами 4 минг тупга яқин узум кўчатлари ўтқазилиб парваришланмоқда. Албатта, бу агротехник тадбирлар ердан қисқа муддатда даромад топиш имконини бериб, тупроқ мелиоратив ҳолатини, унумдорлигини оширади.
Яқиндан бошлаб чўлқуварлар заминида яна бир лойиҳа, 65 гектер ер майдонини ўзлаштириш, экишга тайёрлаш ишлари бошланди. "Buxoro Agrostar" компанияси бу борада ҳам механизatsiялашган жамоаси билан жадал ишга киришиб, кунига катта ҳажмдаги тупроқ ишларини бажармоқда.
Ҳадемай, 65 гектар ер майдонида замонавий агротехник талаблар асосида узумзор барпо этиш, шунингдек, қатор ораларида сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштиришга киришилади. Муҳими, мазкур хайрли ташаббус туфайли яна ўнлаб оилалар учун даромад манбаи, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш йўлида агроиқтисодий муҳит яратилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









