Олот: ҳудудда замонавий канализaция тизими жорий этилмоқда
2026-05-16 09:55:00 / Янгиликлар
Олот туманида илк бор канализaция тизимини жорий этиш бўйича дастлабки амалий қадамлар қўйилди. Бу лойиҳа туман инфратузилмасини модернизaция қилиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда санитария ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган муҳим ташаббуслардан биридир.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 482-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Шу асосда “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализaцияси” лойиҳаси биринчи босқичи доирасида вилоятнинг олис туманида канализatsiя—сувоқава тизимини жорий этишга расмий старт берилмоқда.
Аҳоли ташвишини енгиллаштириш, айниқса, кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа иншоотларида зарур муҳандислик коммуникaция тармоғини жорий этиш мақсади кўзланган бу хайрли иш айни кунда туман ҳокимлиги, сув таъминоти филиали, тегишли мутасаддилар, қурилиш ишларини зимимасига олган пудратчи ва маҳалла фаоллари кўмагида рўёбга чиқарилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, туманда умумий канализatsiя тармоғи узунлиги 198 километрни ташкил этиб, хизмат кўрсатиш ҳудуди Асажам, Оқ олтин, Жайхунобод, Бўстон, Наврўз, Халифа, Бунёдкор, Эски Олот, Сойинқоровул каби ўнга яқин маҳаллани қамраб олиши кутилмоқда. Айни кунда ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли сони 27 мингдан ошиқни ташкил этмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида суткасига 3 800 метр куб қувватга эга замонавий тозалаш иншооти барпо этилиши, 3 гектардан ортиқ майдонда қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳудудда 20 та канализatsiя насос станцияси ўрнатилиши белгиланган. Мазкур лойиҳа моддий қиймати 17,7 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу хайрли лойиҳа Олот туманида зарур инфратузилмани жорий этиш, экологик тозаликни таъминлаш, ер ости сувлари ифлосланишининг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




