Бухоро шаҳри: 1,6 минг метр водопровод қувури, 4,5 минг метр узунликда ерости электр кабели тортилмоқда
2026-05-14 19:25:00 / Янгиликлар
Муҳандислик коммуникaция тармоқларидаги янгиланишлар—аҳоли учун барқарор ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминоти гарови. Айни кунда Бухоро шаҳрининг турли ҳудудларида аҳолини узлуксиз ичимлик суви ҳамда электр энергияси билан таъминлаш, истеъмолчиларга қулай, сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида кенг кўламли қурилиш, модернизatsiя ва реконструкция ишлари олиб борилаётгани ҳудудаги бир неча маҳаллада яшовчи аҳоли талаб ва мурожаатларига муносиб жавобдир.

Бир неча кундирки, Бухоро шаҳрининг Дилкушо кўчасида узунлиги 1,6 минг метр бўлган, диаметри 325 миллиметрли янги марказий ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа орқали Саъдий Шерозий, Дилкушо, Гулистон, Муҳаммад Наршахий каби маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи қарийб 21 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Албатта, бу ишлар натижасида ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, мавжуд муаммолар босқичма-босқич бартараф этилади. Бу эса истеъмолчиларни тоза ва сифатли ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Бухоро шаҳрини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳудудлардаги 4 мингдан ортиқ истеъмолчини электр таъминотини яхшилаш учун 4 500 метр узунликдаги, янги ерости кабел тармоғи тортилмоқда. Шунингдек, ҳудудга қўшимча равишда 1 дона қуввати 400 кВА соатга тенг бўлган электр трансформатор пунктини ўрнатиш кўзда тутилган.
Бир неча кундирки, бу борадаги ишларни ўз вақтида бажариш учун Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонасининг 50 нафардан ортиқ ишчи-мутахассиси, мазкур механизatsiялашган гуруҳга 4 та махсус техника жалб этилган.
Ҳудудда келгусида ҳам истеъмолга яроқли “оби ҳаёт” таъминоти тармоғини модернизaция қилиш, электр энергияси инфратузилмасини янгилаш ва хизматлар самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни изчил давом эттириш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








