Когон: “Беклар” маҳалласи ва 9-сонли мактабда янгиланиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2026-05-05 16:35:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Маҳаллий аҳоли мурожаатлари, жамоатчилик вакиллари фикрларидан келиб чиқиб рўёбга чиқарилаётган бу лойиҳалар Когон туманида ҳам бир неча маҳалла ва қишлоқда изчил рўёбга чиқарилмоқда. Зеро, ҳар бир лойиҳа маҳалла ҳаёти ва хонадонларга қулайлик олиб кирмоқда.

"Беклар" маҳалласида бугунга келиб 1146 та хонадонда жами 4100 нафардан зиёд аҳоли вакили истиқомат қилмоқда.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, муҳандислик коммуникaция тармоқлари шайлигини ошириш мақсадида маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш ва улар сифатини яхшилаш, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича аниқ режа асосида комплекс чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, муҳандислик коммуникaция тармоқлари шайлигини ошириш мақсадида маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш ва улар сифатини яхшилаш, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича аниқ режа асосида комплекс чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси лойиҳаси доирасида маҳалланинг 11 минг метрдан ортиқ ички йўлини таъмирлаш ва асфальтлаштириш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Ҳозирда йўлсозлик ташкилотлари томонидан махсус техника воситалари жалб этилган ҳолда йўллар текисланиб, сифатли асфалт қопламаси ётқизилаётгани кўчада транспорт ва пиёдалар учун қулай, хавфсиз муҳит яратилаётгани ифодасидир.
Шу билан бирга, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудда 6 та янги трансформатор пункти ўрнатилиб, умумий узунлиги 40 минг метрдан ортиқ электр узатиш ҳаво линиясини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур саъй ҳаракат энергия таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, кучланиш барқарорлигини таъминлаш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имконини яратади.
Бундан ташқари, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида маҳалладан оқиб ўтувчи ариқнинг 3,5 минг метр қисми ўзанини бетонлаштириш ишлари якунига етказилган. Натижада сув ўтказувчанлиги яхшиланиб, сувнинг исроф бўлиши олди олинмоқда ва қишлоқ хўжалиги экин ерларини барқарор суғориш имконияти кенгаймоқда.
Умуман, Беклар маҳалласида амалга оширилаётган мазкур инфратузилмавий лойиҳалар ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, қулай муҳит яратишга қаратилган бўлиб, ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасалар қаторида “Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида 9-сонли умумтаълим мактабида ҳам кўпдан кутилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Жумладан, “Ziyo Shaxriyor qurilish” МЧЖ ишчи-мутахассислари томонидан муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув хоналари ва ёрдамчи биноларни замонавий стандартлар асосида реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, таълим масканида электр энергияси, ичимлик суви таъминоти тизимлари тўлиқ янгиланиб, замонавий ва хавфсиз инфратузилмани яратиш чоралари кўрилмоқда.
Айни кунда таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ўқувчилар учун қулай ҳаракатланиш майдонларини ташкил этиш ишлари ҳам изчил олиб борилмоқда.
|Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









