Когон: “Янги ҳаёт” маҳалласи ички йўллари асфальтлаштирилмоқда
2026-05-02 12:20:00 / Янгиликлар

Эндиликда худди шу маҳалланинг таъмирга муҳтож бошқа йўлларини асфальтлаштириш ҳам "Amirbek gold way service" МЧЖ йўлсозларига ишониб топширилган. Бу борада Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентабрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Механизatsiялашган пудратчи йўлсозлар томонидан Янги ҳаёт маҳалласининг 8,5 минг метрга тенг ички йўлига босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бугунга келиб қайта таъмирланаётган бу йўлда корхона ишчи-мутахассислари саъй-ҳаракати туфайли автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда.
Ўтган йили туманда “4Р-65" ва “4Р-63” русумли “Азизобод—Когон" автомобил йўлининг ҳам 1,5 километр қисмида асфальт-бетон қопламасини ётқизиш ишлари бажарилган.
Албатта, бу каби лойиҳалар йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш, аҳолининг кундалик қатнови учун қулайлик яратиш ва ҳудуднинг логистика имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









