Ғиждувон: уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар шарт-шароити ўрганилди
2026-04-30 21:25:00 / Янгиликлар

Мазкур қарорга мувофиқ республика Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Жисмоний, ақлий сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисида”ги Низоми қабул қилинган.
Низом талабларига риоя этилаётганлиги ҳолатини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерaцияси Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан жойларда қатор ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, вилоят ҳудудий бирлашмасининг Ғиждувон жамияти томонидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида уйда таълим олувчи ўқувчилар ижтимоий аҳволи ўрганилди.
Айни кунда туманда жами 96 нафар уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчи бўлиб, улар саломатлиги, ижтимоий муҳофазаси билан бирга федерaция ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида улар таълим жараёни алоҳида назоратга олинган. Айтиш жоизки, бу тоифадаги ўқувчи ёшларга саломатликларини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва талаб даражасида таълим олишларини таъминлаш учун масъул ходимлар бириктирилган бўлиб, зарур енгиллик ва қулайлик яратилган. Улар яшаш хоналарида дарс жадваллари илинган бўлиб, бириктирилган ўқитувчилар томонидан сабоқлар ўз вақтида ўтилаётгани мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, 11-синф ўқувчиси Усмон Шарипов (бош мия оперaциясидан кейинги асоратлар), 4-синф ўқувчилари Аҳмаджонова Райҳона Азиз қизи ва Орипов Исмоилжон Олимжон ўғли (болалар мия фалажи), 8-синф ўқувчиси Бобоқулова Гулчирой Камол қизи (асаб касаллигининг наслий спинал аминотрофия касаллиги) уйларига бориб, яшаш ва ўқитиш шароитлари билан яқиндан танишилди. Жараёнда ўқувчилар ва улар ота-оналари дуч келаётган ташвиш-муаммоларга эътибор қаратилиб, мурожаатларини тегишли тартибда ҳал қилиш чора-тадбири белгиланди.
Шерзод Ахмедов,
Ғиждувон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси









