Ромитан: туман пиллакорлари 4368 қути ипак қурти парваришламоқдалар
2026-04-29 18:40:00 / Янгиликлар
Вилоят пиллачилик тармоғида катта тажрибага эга таъминотчи ва қайта ишлаш корхонаси “Romstar” МЧЖ корхонаси томонидан айни мавсумда инновatsiон услуб қўлангани ҳолда туманда 45 та ҳудудда марказлашган ҳолда ипак қурти боқиляпти. Корхонада марказлашган ҳолда боқилаётган ипак қуртининг илғор иш услубидан бири ипак қуртини тахтали яшикларда жойлаштириб, охирги ёшгача парчак барг билан боқилаётганидир.

“Romstar” вилоятнинг еттита туманида ипак қурти парваришини мувофиқлаштириш, тайёр пиллани йиғиб олиш ва уни юқори сифатли ипак толаси (калава ип) ҳолатига келтириб, ички ва ташқи бозорда реализatsiя қилиш билан шуғулланувчи йирик саноат субъектидир. Жорий мавсумда масъулияти чекланган жамияти 2 минг 915 нафар касаначи билан шартнома тузди ва инкубаторияда қутидаги ипак қурти етказиб берилди. Мақсад 262 тоннага етказиб сифатли “кумуш тола” ҳосилини етиштиришдир.
Баҳорги мавсум давомида корхонада 500 нафар ишчи доимий иш билан таъминланса, қурт боқувчилар билан биргаликда бу кўрсаткич 800 нафаргача етади. Ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилган замонавий ускуналар инсон меҳнатига нисбатан 7–10 баробар самаралироқ ишлайди.
Корхонанинг “Қумработ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уруғ ишлаб чиқариш биолабораториясига келсак, цех янги технологик линияда 150 нафаргача ишчи-мутахассисни ўзида жамламоқда. Натижада битта хонада 50 та яшикда 15 қути ипак қуртини парваришлаш имконияти бор. Ипак қурти учун хона ичида етарли ҳароратни сақлаш мақсадида иссиқлик печи ҳам ёқилади.
Бундан ташқари, кичик ёшда барг кесишда махсус аппаратдан фойдаланилаётгани ҳам бир қулайлик. Бунда 10 қутига етарли барг 15 дақиқада майдаланиб тайёрланади. Бу жараён афзаллиги шундаки, 10 нафар ишчи кучи меҳнати тежалмоқда. Яна бир яхши тажрибаси эса парваришни охирги босқичида сунъий дастадан фойдаланилади.
Ипак қурти озуқаси яхши хазм бўлиши учун баргни эрталаб ва кечга яқин тайёрлаб берилмоқда. Шу кунларда хонада марказлашган усулда 20 қути ипак қурти пиллакор агрономлар тавсияси асосида парваришланмоқда. Ҳадемай, жамоа меҳнаткашлари 1,4 минг килограм ҳосил етиштириш ҳаракатидалар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









