Когон: “Ўзбекистон” маҳалласида Шаҳло Атоева ўз цехини ишга туширди
2026-04-27 18:15:00 / Янгиликлар
Аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хусусан, янги бизнес ғоялар ва ёшларнинг стартап лойиҳаларига кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида Когон туманида ҳам янги тадбиркорлик субъектлари фаолият бошламоқда. Бу эса ҳудудлар иқтисодий ривожига ижобий таъсир кўрсатиб, янги иш ўринлари яратилишига ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекистон” маҳалласида тадбиркор Шаҳло Атоева томонидан “Antal Halal” бренди остида қандолат ва хамирли ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди. Мазкур цехда бугунги кунда 20 турга яқин маҳсулот тайёрлаб чиқарилмоқда.
Эътиборлиси, эндигина иш бошлаган бу кичик корхонада маҳалланинг 5 нафар хотин-қизини иш ўрни билан таъминланган. Ишлаб чиқарилаётган харидоргир маҳсулотга эса кун сайин талаб ошмоқда.
Биргина бизнес ташаббус нафақат янги иш ўринларини яратди, балки маҳалла аҳолиси учун қулай хизмат кўрсатиш имкониятини ҳам тақдим этди. Энг муҳими, пишириқ тайёрлашга қизиқувчи ёш қизлар шу ернинг ўзида шогирд тушиб, касб сирларини ўрганишмоқда.
Айни пайтда цех фаолияти барқарор йўлга қўйилиб, тадбиркорнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра ойига 15 миллион сўмга яқин соф даромад олинмоқда. Муҳими, бу каби ташаббуслар жамиятда тадбиркорлик муҳити шаклланишига, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги ошишига ва ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашига хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати