Пешку: чевар Саломат Ҳайитова цехида 8 нафар аёлни иш билан таъминламоқда
2026-04-24 18:35:00 / Янгиликлар

Буюртма асосида тикаётган кийим-кечак маҳсулотлари ички бозор билан бирга қўшни вилоятларга сотилмоқда.
“Варахшо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саломат Ҳайитова ҳам акционерлик тижорат "Микрокредитбанк"нинг Янгибозор филиали орқали тикувчилик йўналишида 50 миллион сўм кредит маблағини олиб, дастлаб 4 нафар, кейинчали яна 4 нафар маҳаллий тикувчи аёлни иш билан таъминлади. Ҳозирда мазкур “Саломат Иймона” номи остидаги тикувчилик цехида буюртма асосида аёллар ва эркаклар кийимлари, футболкалар тикиб тайёрланмоқда.
Айни пайтда МЧЖ тикувхонасида ўндан ортиқ замонавий тикув машинаси мавжуд бўлиб, 8 нафар фуқаро доимий иш ва даромад манбаига эга. Уларга кунлик иши ва тиккан маҳсулотига қараб ойлик маош тўланмоқда.
Умуман, ўтган йили эҳтиёжманд оилаларнинг тикувчиликка иштиёқи бўлган 50 нафар аёлига субсидия асосида маиший электрон жиҳоз—“JACK” ва “JUKI” русумли замонавий тикув машинаси олиб берилгани уларга уйда ишлаб, даромад топишлари учун яна бир имкониятдир.
Жумладан, шу кунга қадар "Варахша" маҳалласидан Зиёда Шодиева, Анора Ҳакимова, "Туркистон" маҳалласидан Тўхтагул Бобомуродова, Ойдин Собирова, "Пешку" маҳалласидан Шодия Ҳамроева, Муҳайё Абдуллаева, "Янгиобод" маҳалласидан Муслима Асадова, Зарифа Абдуллаева, "Талисобун" маҳалласидан Севара Саломова, Нодира Очилова, "Малишояк" маҳалласидан Венера Саимовалар қўлларида гулдай ҳунарлари бўла туриб, уйда ишсиз ва даромадсиз қолгандилар.
Маҳалла қўллаб-қувватловидан сўнг эндиликда улар якка тартибда чеварлик фаолиятини олиб бормоқдалар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








