Вобкент: “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 10 гектар ерга ловия экилди
2026-04-20 17:00:00 / Янгиликлар
Вобкент туманидаги томорқа ва иссиқхона хўжаликларида исталган фасл ёки мавсумда ҳосил етиштирилаётганини кўриш мумкин. Айнан “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида ҳозирда ҳудуддаги 20 тадан ортиқ маҳаллада томорқа фаолиятини ихтисослаштириш ҳаракати бормоқда.

Жумладан, сабзавотчилик йўналишида 12 та, картошкачиликда 2 та, полизчиликда 4 та, мева-боғдорчилик, резавор ҳамда сархил мева етиштиришда, парранда ва чорвачилик тармоғида жами йигирмадан ортиқ, қолаверса, анор ва анжир етиштириш, ҳовлиларда сархил навли токзорларни кенгайтиришда алоҳида хўжаликлар шакллантирилаётгани ҳам аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида банд бўлган иссиқхоначи хонадонлар моддий манфаатдорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бунда чоғроққина экин еридан йилда уч мартагача ҳосил олиш ҳадисини ўзлаштирган миришкор оилалар талайгина.
Помидор, бодринг, картошка, карам ва бошқа сабзавот маҳсулотлари, “тўқсонбости” экинлар, қолаверса, кўкат етиштириб мўмай фойда олиш, айниқса, эрта баҳордан аҳоли томорқалари учун иссиқхоналарда кўчат етиштириб сотиш кенг урфга айланмоқда. Бундай кезда вобкентликлар маҳалла ва қишлоқларининг аксариятида, хусусан, Шакаркент, Бозоржойи, Косари, Халач, Кумушкент каби аҳоли пунктларида помидор, булғор қалампири, карам ва яна бошқа маҳсулот кўчатларини тайёрлаб, етиштириб чиқараётгани ҳам ўнлаб хўжаликлар моддий манфаатдорлигини оширмоқда.

Кўлхатиб маҳалласида ердан оқилона фойдаланиш борасида яна бир муҳим ташаббус амалга оширилди. Маҳаллада эҳтиёжманд, меҳнатга лаёқати бор оилалар вакилларига узоқ йилга ижарага берилган 10 гектар ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ловия экилиб, жараён амалий кўргазмали семинар кўринишида ташкил этилди.
Тадбирда ҳокимнинг маҳаллалардаги ёрдамчилари, деҳқон хўжаликлари аъзолари, соҳа мутахассислари иштирок этиб, замонавий ёндашувларни ўрганиш имконига эга бўлишди. Муҳими, бу каби семинар-тренинглардан мақсад—қишлоқ хўжалигида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, бўш ётган майдонларни даромад манбаига айлантиришдир. Кўлхатиб маҳалласида бошланган амалий тажриба бошқа ҳудудлар учун ҳам намунадир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати