Шофиркон: “Бобур” маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда
2026-03-09 15:05:00 / Янгиликлар

Шу кунларда жумладан, “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида янги ва замонавий қиёфадаги мактабгача таълим ташкилоти қурилиш жараёни жадал бормоқда.
Аҳоли талаб ва истклари асосида бунёд қилинаётган мазкур муассаса 90 нафар жажи ўғил-қизга мўлжалланган бўлиб, лойиҳага мувофиқ қурилиш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан қарийб 3,9 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Бунда пудратчи сифатида қурилиш, жиҳозлаш, масканни зарур инфратузилма билан таъминлаш масъулиятини “Fast Quality Building” МЧЖ ўз зиммасига олган.
Туман ҳокимлиги кундалик ўрганиши жараёнида муассасада қурилиш ишлари бориши, лойиҳа талаблари, меҳнат хавфсизлиги, техник меъёрларга риоя қилиниши атрофлича кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Қурилиш ишларини белгиланган муддатда сифатли якунлаш ва иншоотни талаб даражасида фойдаланишга топшириш чоралари кўрилмоқда. Албатта, бу саъй-ҳаракат ёш авлодни мактабгача таълим тизимига қамровини ошириш, уларни мактаб таълимига тайёрлашга хизмат қилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати



