Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг моҳияти ва аҳамиятини ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳисобот
2026-03-02 21:15:00 / Янгиликлар

Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро вилояти ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатъий назорат қилинмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, вилоят ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Яъни ҳар ҳафта 2 маротаба келгуси ойнинг якунига қадар ижро муддати келадиган топшириқлар рўйхати эслатма сифатида ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари, бўлинма раҳбарларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларига етказилмоқда.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари томонидан ҳар ойда битта туман ва шаҳарда ҳамда вилоят бошқарма, корхона ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси мақсадли ўрганилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг июн ойида вилоят Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармасида, август ойида Бухоро шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳолати ўрганилиб, топшириқлар ижросини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди.
2026-йилнинг январ-феврал ойлари давомида вилоят ҳокимлиги аппаратида ижро интизомининг ҳолати 17 маротаба муҳокама қилинган.
2023-йил 21-ноябр куни Президентимиз раҳбарликларида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир топшириққа “темир интизом” билан жиддий ёндошиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқларини ўз вақтида, самарали ҳамда тўлиқ бажаришда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят корхона ташкилотлар раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг роли ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш чоралари кўрилиб, сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриб борилмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида 2026-йил январ-феврал ойлари давомида вилоятга дахлдор 714 та топшириқ келиб тушган бўлиб, ушбу топшириқларнинг 484 тасида вилоят ҳокимлиги асосий ижрочи ҳамда 230 тасида ҳамижрочи сифатида белгиланган.
Ушбу топшириқларнинг 713 таси (99,9%)нинг ижроси таъминланиб назоратдан ечилган. Қолган 1 та топшириқда вилоят ҳокимлиги ҳамижрочи сифатида белгиланган бўлиб, бугунги кунда ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг Президент Администрацияси модулидаги вилоят ҳокимлигига дахлдор 58 та ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари модулида Ҳукуматимизнинг 114 та топшириғи келиб тушган бўлиб, барчасининг ижроси таъминланди.
Жорий йилнинг март ойидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича кунбай календар график ишлаб чиқилди. Ҳар бир ҳоким ўринбосарлари кесимида “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ҳамда ижрога қаратилди.
Март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 205 та топшириқларидан 29 тасининг ижроси барвақт таъминланди ҳамда қолган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Вилоятда Президентимизнинг, Президент Администрациясининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қолган топшириқлари ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Умид Қўшшаев,
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи
