Ботир Зарипов Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустигни қабул қилди
2026-02-23 22:15:00 / Янгиликлар
Учрашувда минтақадаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, таълим, тиббиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, сув тежамкор технологиялар ва экспорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама манфаатли муносабатларни ривожлантириш мақсадида мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.
Исроил давлати элчиси ташриф давомида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишганини ва катта таассуротларга эга бўлганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича билдирилган таклифлар асосида келгусида янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
