Шофирконда яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди
2026-02-13 12:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам кейинги йилларда юқори технологик операцияларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Куни кеча ана шундай амалиёт муваффақиятли якунланди.
Маълум бўлишича, туманнинг "Зарчабек" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Қ. автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган. Беморга "чап елка суяги синиши ва билак нервининг шикастланиши" ташхиси қўйилган. Бундай жароҳатлар ўз вақтида ва профессионал тарзда даволанмаса, беморнинг қўли бутунлай ишламай қолиши ёки ногиронликка олиб келиши мумкин эди. Бу — автоҳалокат натижасида майдаланиб ёки қаттиқ силжиб синган елка суягини металл конструкция билан тиклашдир. ЛCТ пластинка замонавий технология бўлиб, у суякка зич ёпишади ва унинг тез битишини таъминлайди. Невролиз эса энг нозик қисми — суяк синиши оқибатида сиқилиб қолган ёки шикастланган нерв толаларини озод қилишдир. Бу қўлнинг ҳаракати ва сезувчанлигини сақлаб қолиш учун ҳаётий муҳим ҳисобланади.
Туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари — Аловиддин Орипов ҳамда Нодир Умаров томонидан беморда "Чап елка суяги ЛCТ пластинка ва шруплар ёрдамида экстрамедулляр остеосинтез қилиш ҳамда чап билак нервини невролиз қилиш" амалиёти ўтказилди.
Мазкур турдаги жарроҳлик амалиёти кам инвазивлиги, яъни амалиёт ўтказилган беморда асоратларнинг кам учраши, ногиронликдан асраш каби самарадорлик, бу эса ўз навбатида инсоннинг эрта фаол ҳаётга қайтишига сабаб бўлади.
Ҳозирда суяк бўлаклари металл конструкция ёрдамида маҳкамланиб, сиқилиб қолган нерв йўллари очиб қўйилди. Бу эса беморнинг тез фурсатларда соғайиб, қўл ҳаракатларини қайта тиклашига замин яратади.
Хуллас, энди шофирконликлар ушбу турдаги амалиётлар учун даво истаб, вақт ва маблағ йўқотиб марказга боришлари шарт эмас. Ушбу юқори технологик амалиёт туман тиббиёт бирлашмасида доимий ўтказилиши йўлга қўйилади.
Операция ўтказилган беморга келсак, айни пайтда у шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
