Олот: «Мухтор» маҳалласида замонавий кутубхона қад ростламоқда
2026-02-07 15:25:00 / Янгиликлар

Хусусан, Шаҳноза Наврўзова ташаббуси билан ташкил этилган "Наврўз" кутубхонаси бугунги кунда маҳалладаги болажонлар ва аҳоли учун энг севимли масканлардан бирига айланган. Ушбу кутубхона ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини оширишда муҳим роль тутмоқда. Эндиликда эса "Мухтор" маҳалласида яна бир замонавий кутубхонанинг барпо этилиши бу эзгу анъананинг янада кенгайиб бораётганидан далолат беради.
Янги кутубхона Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 650 миллион сўм маблағ ажратилиб, барча замонавий талаблар асосида жиҳозланган, қулай ва кенг имкониятларга эга кутубхона қурилиши режалаштирилган. Бу ерда болалар ва ёшлар учун алоҳида ўқув заллари, китоб фонди, замонавий технологиялар билан жиҳозланган хоналар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ушбу замонавий кутубхона нафақат маҳалла ёшларининг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам севимли масканига айланиши, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









