Қоракўл: «Обод турмуш замини» иссиқхоначилик фаолиятини кенгайтирмоқда
2026-02-04 18:20:00 / Янгиликлар

Айни вақтда хўжалик томонидан 3,5 гектар майдонда помидорнинг юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб турадиган «Аламина» нави етиштирилмоқда. Ушбу нав бозорбоплиги, серҳосиллиги ва сифат кўрсаткичларининг юқорилиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Хўжалик раҳбари Отабек Рўзиевнинг таъкидлашича, иссиқхонада сувни тежовчи замонавий томчилатиб суғориш технологиялари, шунингдек, иссиқликни мўътадил таъминловчи замонавий агрегатлар ўрнатилган бўлиб, бу ҳосилдорликни ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга хизмат қилмоқда.
Айни кунларда помидорлар пишиб етилиш арафасида бўлиб, яқин вақт ичида маҳсулотларни экспортга чиқариш режалаштирилган.
Бу эса нафақат хўжалик фаолиятининг самарадорлигини оширади, балки туманимиз экспорт салоҳиятининг юксалишига ҳам муносиб ҳисса қўшади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати









