Пешку: “Янгибозор”да “Gulhayo atelye” иш кўламини кенгайтирмоқда
2026-01-31 19:20:00 / Янгиликлар

— Бунгача уйда якка тартибда ишлаб, аёллар либослари тикиш билан шуғулланардик. Маҳалла кўмаги билан менга қаровсиз ётган бинодан жой ажратилиб, “Халқ банки” туман филиалидан имтиёзли тартибда 50 миллион сўм кредит сармояси ҳам берилгани катта мадад бўлди,—дейди чевар Гулҳаё Жаҳонова.—Бу маблағга оилавий жамғармамиздан 50 миллион сўм қўшиб, цехни ободонлаштириб, жиҳозладик. “Jack” русумли тикув машиналари, оверло, зарур ускуналар, мато сотиб олдик.
Бугунга келиб “Gulhayo atelye” МЧЖда тикувчилик ҳунарига эга бўлган 3 нафар аёлнинг бандлиги таъминланган бўлиб, шунингдек, улар қўли остида 8 нафар ёш чевар шогирд сифатида тикувчилик сирларини пухта ўзлаштирмоқда. Муҳими, чеварлар жамоасига ҳар куни иш бор, бежирим тикиб тайёрланаётган либослар ҳисобидан Янгибозор, Мустақиллик ва бошқа маҳаллалардан буюртма сони ҳам ошиб бормоқда.
Бир ойлик меҳнат маҳсули—тикувчилар қўлидан бир ойда юзтага яқин янгича андозадаги кийим-кечак чиқарилаётган бўлиб, бунинг моддий қиймати қарийб 20 миллион сўмни ташкил этмоқда. Эришилаётган даромадл тикувчиларни меҳнатига яраша моддий манфаатдорликларини таъминламоқда. Гулҳаё Жаҳонова шогирдлари билан келгусида ишчи ўрни ва маҳсулот сонини кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик—тадбиркорлик ишини ривожлантириш ҳаракатида.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








