Вилоят болалар стоматология маркази жамоаси—йилнинг энг яхши давлат муассасаси
2026-01-27 17:25:00 / Янгиликлар
“Meded Expo Group” ташаббуси ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида тиббиёт муассасалари ва шифокорлар ўртасида 2025 йил якуний фаолият натижалари асосида нуфузли танлов ўтказилди. Мазкур танловда мамлакатимиз тиббиёт муассасалари ҳамда соҳа вакилларининг йил давомидаги фаолияти атрофлича баҳоланди.

Қувонарлиси, мазкур танловда Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази директори — Элбек Воҳидов “Йилнинг энг яхши давлат муассасаси раҳбари” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, марказнинг врач-ортодонт стоматологи Ўктам Фозилов “Йилнинг энг яхши ортодонт стоматологи” номинацияси ғолиби бўлди.
Танлов тиббиёт соҳасида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажрибаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳа вакилларининг фидокорона меҳнатини муносиб баҳолашга қаратилган.
Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази раҳбарияти ва аҳил жамоасини ушбу муносиб ютуқлар билан самимий табриклаймиз!
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


