Когон: Беҳзод Муродов уй хўжалигида қорамол ва асалари парваришидан муқобил энергия манбаигача таъминланмоқда
2026-01-19 18:55:00 / Янгиликлар

“Ҳар бир оила—тадбиркор” дастури доирасида бизнес вакилларига яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган Беҳзод Муродов ҳам мазкур дастур доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига хонадонида 20 та асалари оиласи ва 3 бош қорамол харид қилиб, парваришлашга киришган.
Шунингдек, у ишини ривожлантириб, қорамол сони билан бирга хонадонида асалари уясини кўпайтиргани ортидан тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириб, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси тавсияномаси асосида 105 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини расмийлаштириб олган. Бу сармоя эвазига хонадони томига қуввати 30 кВтт соат бўлган қуёш панелларини ўрнатиб, ҳозирда хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашга эришмоқда. Бундан ташқари, эҳтиёждан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат солиқ инспекцияси орқали 1000 сўмдан реализация қилиш орқали бир оила қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Халқимизда “Ҳаракатда баракат” деган пурмаъно ҳикмат бежиз айтилмаган. Бугун Беҳзод Муродов ўз хонадонида бор имкониятдан унумли фойдаланиб, уй хўжалигини ривожлантириб, оиласи турмуш фаровонлигини таъминлаш баробарида, тадбиркорлик ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати







