Когон: кичик бизнесда “Kogon mega Jasmin” МЧЖнинг ўз ўрни бор
2026-01-15 17:10:00 / Янгиликлар

Қисқа вақт ичида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, замонавий тикув ускуналарини жорий этиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобига корхона бугунги кунда барқарор фаолият юритаётган ишлаб чиқариш субъектига айланди.
Ҳозирда “Kogon mega Jasmin” МЧЖ меҳнат жамоалари учун коржомалар, иш кийимлари тикиб тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, кунига 20 донадан ортиқ сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Тайёрланаётган маҳсулот ички бозор талабларини қондиришга йўналтирилган бўлиб, сифат ва амалий қулайлик жиҳатидан рақобатбардошлиги билан ажралиб туради. Бугунга келиб корхонада 10 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Ишчиларга ўртача ойлик иш ҳақи 2,5-3 миллион сўм атрофида тайинланган.
Корхонанинг йиллик соф даромади эса 250 миллион сўмдан ортиқни ташкил этиб, бу кичик бизнес субъекти сифатида молиявий барқарорликка эришилаётганидан далолат беради. Шунингдек, мазкур лойиҳа ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш ва маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туманда бундай тадбиркорлик субъектларининг кўпайиши давлат томонидан яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг меҳнати самарасидир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати







