Қоракўл: ёш спортсеварлар учун мини футбол майдони фойдаланишга топширилди
2026-01-15 17:05:00 / Янгиликлар

Ҳудудда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказилишини таъминлаш мақсадида уларни спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун талабга мувофиқ эндиликда мини футбол майдони қурилиб, ёш спортсеварларга топширилгани кўпларни хурсанд қилди.
Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидладилар. Спорт майдончалари ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларни соғлом, интизомли ва ватанпарвар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Янги мини футбол майдони барча шароитларга эга бўлиб, бу ерда ёшлар мунтазам машғулотлар олиб боришлари, спорт мусобақалари ва дўстона учрашувлар ташкил этишлари мумкин. Шу куннинг ўзида маҳалла ёшлари футбол баҳсларига киришдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








