Пешку: туман мудофаа бўлими биноси қайта қурилмоқда
2026-01-10 17:20:00 / Янгиликлар

Шунингдек, тиббий кўрик хоналари тўлиқ таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланаётгани ҳарбий хизматчилар ва чақирувчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Мудофаа бўлими атрофидаги ҳудуд 180 метр узунликда шлакоблок девор билан ўраб олинмоқда. Ташқи кўриниш ва хавфсизлик даражаси модернизация қилиниб, бўлим замонавий қиёфа касб этмоқда ва ҳарбий хизматчилар ҳамда ташриф буюрувчилар учун тартибли ва хавфсиз шароит яратилмоқда.
Мудофаа бўлими модернизацияси вилоят ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Жорий йил давомида ҳарбий сектор йўналиши бўйича 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ мудофааа бўлими биноси қайта таъмирига ажратилган. Бу маблағ ички ва ташқи инфратузилмани янгилаш, тиббий хизматларни ривожлантириш ва чақирув бўлими фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилмоқда.
Туманда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар сони 2025 йилда 150 нафарни ташкил этди. Сафарбарлик чақируви резервига эса 500 нафар йигит жўнатилган. Бу жараёнда барча зарурий шароит яратилган ва чақирилувчилар сифатли хизмат кўрсатиш имконияти эга бўлишган.
Умуман, мудофаа бўлимида амалга оширилаётган янгиланиш ва таъмирлаш ишлари ҳарбий хизмат сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва қулай муҳит, инфратузилма яратишда зарур қадамдир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





