Бухоро вилояти чўл массивида “яшил қоплама”—ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилмоқда
2026-01-08 17:50:00 / Янгиликлар

Бу борада вилоятнинг Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешкў, Шофиркон, Ғиждувон ва Қоровулбозор туманларидан чўл массивига туташ ер майдонлари танлаб олинган. Бу ҳудудларда “Яшил” лойиҳалаш институти томонидан қидирув-танлов ишлари олиб борилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
—“Яшил қоплама”лар барпо этиш долзарб топшириғига мувофиқ ўрмон хўжалигимиз жамоаси томонидан 29,2 тонна, Жондор давлат ўрмон хўжалигида 27,6 тонна, Олот давлат ўрмон хўжалигида 29,8 тонна, Қоракўл давлат ўрмон хўжалигида 29,5 тонна миқдоридаги чўл ўсимликлари уруғлари заҳираси яратилди,—дейди Бухоро давлат ўрмон хўжалиги директори Рустам Ҳожиев.—Шунингдек, Қизилқум давлат ўрмон хўжалигида 21,4 тонна, “Нефтчи” давлат ўрмон хўжалигида 20,9 тонна, Шофиркон давлат ўрмон хўжалигида 28,4 тонна, Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалигида 21,5 тонна, Ғиждувон давлат ўрмон хўжалигида 25,3 тонна, Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида 28,5 тонна, Когон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида 15 тонна, вилоят миқёсида жами 277 тонна чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланди.
Соҳада амалга оширилган ишлар натижасида Бухоро давлат ўрмон хўжалиги томонидан 5 минг гектардан зиёд, Жондор давлат ўрмон хўжалиги томонидан 5,8 минг гектарда, Олот давлат ўрмон хўжалиги томонидан 5,6 минг гектар ерда “яшил қоплама”—ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилинмоқда.
Худди шундай, Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги 6,2 минг гектар майдонда, Қизилқум давлат ўрмон хўжалиги 2,8 минг гектар ерда, “Нефтчи” давлат ўрмон хўжалиги 5 минг гектарда, Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги 8,5 минг гектар майдонда, Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги 5 минг гектар ерда, Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги 5,5 минг гектарда, Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги меҳнат жамоаси 6,5 минг гектар ерда, Когон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги эса 2 минг гектар майдонда, буни вилоят миқёсида олганда, умумий ҳисобда жами 58 минг гектар майдонда “яшил қоплама”—ҳимоя ўрмонзорини яратишга жиддий бел боғланган.
Ташкилий-моддий жиҳатдан, вилоятнинг чўл ҳудудларида “Яшил қоплама” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш мақсадида буюртмачи—давлат ўрмон агентлиги томонидан ҳозиргача вилоятдаги 11 та та ўрмон хўжалигидан 7 тасига лойиҳа бўйича аванс маблағлари ажратиб берилган. “Яшил қоплама”—ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш чора-тадбирларига пудратчи субъектлар томонидан 32 та трактор-агрегатлар, шунингдек, 30 нафарга яқин мутахассис ва жами 180дан ошиқ ишчи жалб этилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати








