Когон: “Геофизика” маҳалласида Музаффар Остонов тенгдошларига ибрат
2025-12-23 14:00:00 / Янгиликлар

Ана шундай эътибор ва яратилаётган имкониятдан самарали фойдаланиб, айни кунда маҳаллада сартарошлик фаолиятини йўлга қўйган Музаффар Остонов ўз фаолиятини барқарор юритмоқда. Ҳолбуки, у бир муддат чет элда, меҳнат миграциясида бўлиб, меҳнату машаққатни кўрган, мусофирликдан қайтгач, маҳаллада ўз лаёқатига мос иш топиб, тирикчилик қилишни бошлади.
Қисқа вақт ичида ўз мижозларига эга бўлган ёш сартарош ҳозирда кунига ўртача 300-400 минг сўм даромад топмоқда. Муҳими, у нафақат ўзига даромадли иш топди, балки шогирд ёшларни касбга ўргатиб, бандлигини таъминламоқда. Ҳозир ёш сартарош бир нечта шогирдига иш ўргатмоқда.
Бу каби ташаббуслар ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, шунингдек, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга, албатта.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати



