Қоракўл тумани: “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Дарғабоғида интенсив боғ барпо этилмоқда
2025-12-17 20:45:00 / Янгиликлар

Жумладан, Қоракўл туманининг "Қораҳожи", "Қораун", "Маллаишайх", "Човли", "Сайёт", "Зиёрат", "Чандиробод", "Қозон" каби 13 та ҳудуди ва улардаги фермер хўжаликларида юқоридаги каби саъй-ҳаракат уюшқоқлик билан давом эттирилаётганини кўриш мумкин.
Шу кунларда туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ҳудуддаги фермер хўжаликларининг 95 гектар дала четида 70 минг туп, худди шундай, каналлар, суғориш ва дренаж тармоқлари атрофидаги 46 гектар ер майдонида 36 минг туп мевали ва манзарали дарахт ниҳолини ўтқазиб парваришлаш ҳаракатигша киришилган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ва экологик муҳитни яхшилаш, қолаверса, оилавий даромад манбаини яратиш мақсадида "Дарғабоғи" маҳалласида яшовчи ташаббускор Хайриддин Раҳимов ҳам ярим гектардан ортиқ томорқасида 700 туп мевали кўчат ўтқазиб, интенсив боғ барпо этишга киришган. Боғда ҳудуд иқлимига мос, серҳосил, бозорбоп мева дарахтлари ниҳоли ўтқазилиб, агротехник талаблар асосида парвариш қилинмоқда.
Раҳимовлар оила аъзолари бу ташаббуси ҳудудда “Яшил макон” лойиҳаси асосий мақсади—атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишда бошқаларга ибрат—намунадир. Чекка туман фермерлари айни кунларда тажрибали мутахассислар тавсиялари асосида ўз дала майдонларининг четларига шунингдек, бўш қолган ариқ бўйларига маҳаллий иқлим шароитига мос дарахт кўчатларини ўтқазишга киришганлар.
Бу борада вилоятнинг чекка туманида пахта ва ғаллачиликда фаолият юритаётган 250 тага яқин фермер хўжалиги дала атрофларида жами 2 миллион тупдан ошиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш ишлари уюшқоқлик билан бормоқда. Шундан 1 миллион 463 туп тут ва 731 минг туп ток кўчати ўтқазишга таъминотчи субъект, фермер хўжаликлари, қолаверса, пилла етиштирувчи хўжаликлари билан бирга дала-деҳқончилик фаолияти билан шуғулланаётган томорқа эгалари жалб қилинган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


