Когон тумани: “Ўзбекистон”, “Сухор” ва бошқа маҳаллаларда қарийб бир километр йўл асфальтлаштирилди
2025-12-15 17:55:00 / Янгиликлар

Баъзи маълумотларга тўхталсак, айни кунда темирйўлчилар туманида умумий узунлиги 511 километр масофадаги ички хўжалик йўлига хизмат кўрсатиб келинаётган бўлиб, 2024-2025 йиллар давомида тегишли дастурлар доирасида 160 километр йўл қисми қайта таъмирланган. Маҳаллий аҳоли талаблари асосида ҳудуд йўлсозлари фаолияти тиғиз кун тартибида олиб борилмоқда. Хусусан, мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирдан чиқарилиб, аҳолига қулай ва равон йўллар барпо этилмоқда.
Шу кунларда Когон тумани ободонлаштириш бошқармаси йўлсозлари томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманнинг “Ўзбекистон”, “Сухор”, “Геофизика” ҳамда “Чолоки” маҳаллаларида умумий узунлиги қарийб бир километр ички йўл асфальтлаштирилди. Бу саъй-ҳаракат аҳоли учун қулай шароит яратиш ҳамда ички йўл инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Муҳими, кўп йиллардан буён ҳудуд аҳолисини қийнаб келган муаммо бугунга келиб ўз ечимини топди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати




