Пешку: “Ибн Сино”да Тошовлар деҳқон хўжалиги иссиқхонадан мўл ҳосил олмоқда
2025-12-01 20:25:00 / Янгиликлар

Мазкур қарорлар туфайли чекка туманда майдони 1811 гектар экин ери аукцион савдоларига чиқарилиб, деҳқончилик қилиш истагида бўлган 11 минг 50 нафар талабгор фуқарога ўртача 10 сотихдан ажратиб берилган. Бунда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот, асосан, помидор, бодринг етиштириш мақсад қилинган.
Мазкур саъй-ҳаракат туфайли хусусан, “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида 56,1 гектар ер майдони 469 нафар аҳоли вакилига ажратиб берилиб, деҳқон хўжалиги ташкил этилган. Бугунга келиб шу ер майдонининг 39 гектар қисмида иссиқхона хўжалиги ташкил этилган бўлиб, алмашлаб экиш тамойили асосида помидор, картошка, бодринг ва турли резавор кўкатлар экиб етиштирилмоқда.
Айни кунда “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида 1040 та хонадон ва 1361 та оила мавжуд бўлиб, уларда жами 4 минг 829 нафар аҳоли истиқмат қилмоқда. Юқорида таъкидланганидек, маҳалланинг ихтисослашуви асосан, дала-деҳқончилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги. Айни кунда ҳудудда маҳалланинг 1 минг 300 нафарга яқин аҳолиси иссиқхона хўжаликларида банд. Маҳалладаги иссиқхона хўжалиги ташкил этилган майдон жами 50,6 гектар шундан, 15,8 гектар аҳоли хонадони ва 34,8 гектар аҳоли дала томорқасига тўғри келади.
Дала иссиқхоналарида маҳсулот етиштириш таҳлил қилинганда, 1 сотих экин майдонида помидор етиштирилганда, йилига ўртача 7 тонна маҳсулот олиш тажрибаси шаклланган. Бундан эришилаётган соф фойда салмоғи шу йили 30 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Жумладан, Шаҳриёр Тошов оиласи аъзолари ҳам тасарруфидаги 10 сотихли иссиқхона меҳнатидан қўлга киритаётган даромади 95 миллион сўмдан кам эмас. Ҳалол пешона тери эвазига деҳқон хўжалиги меҳнаткашлари нафақат рўзғори бадастирлигини қопламоқда, балки, маҳалладошлари дастурхони тўкинлигига ҳам баҳолиқудрат ҳисса қўшмоқдалар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати






