Шофиркон: талисафедлик Назира Султонова табаррук ёшда ҳам лимон етиштирмоқда
2025-11-26 14:35:00 / Янгиликлар

Шу билан бирга, онахоннинг кейинги йилларда меҳр билан бажарадиган машғулоти лимон парвариши. Кўп йилдирки, оила бекаси лимон кўчатлари парваришини талаб даражасида олиб бориб, бугун цитрус мева ҳосилидан баҳраманд бўлмоқда. Нафақат ўз оиласи, балки маҳалладошлари дастурхонига ҳам баҳолиқудрат цитрус мева етказиб бермоқда.
—Икки ўғлим, келинлар ва неваралар билан биргаликда томорқамизнинг икки сотих қисмида иссиқхона қуриб, 15 туп лимон кўчатини ўтқазиб, парваришлаб келамиз,—дейди айни кунда табаррук 72 ёшни қаршилаган Назира Султонова.—Чамалаб кўрсак, шу йилги ҳосилимиз қарийб 700 килограм бўлибди. Буни ҳар килограмини 20 минг сўм атрофида нархласак, даромадимиз 14 миллион сўмдан кам эмас. Аммо биз учун лимонни сотишдан кўра қўни-қўшни, хеш-қариндошлар дастурхонига тортиқ қилиш афзалроқ. Нега деганда, фарзандларим ўз касби коридан топиб келаётгани бемалол рўзғор эҳтиёжини қоплайди. Шу боис бўлса керак, биздан лимон кўчатини сўраб келадиганлар кўпроқ. Ҳозирда кўчамизда ҳам лимон парваришлаётган хонадонлар кўпайиб қолди.
Дарҳақиқат, онахон учун лимон парвариши унга нафақат моддий фойда, балки руҳий завқ ва саломатлик учун фойдали машғулот ҳамдир. Кундалик парвариш, иш билан банд бўлиш, иссиқхонада исмалоқ, саримсоқпиёз ва турли кўкатларни ўстириш—барчаси унга куч-қувват бағишлайди. Назира онахон шу боисдан ҳам оиласи ва маҳаллада ҳурмат-эътиборга сазовор.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





