Бухоро шаҳри: “Кўкалдош” маҳалласида яна бир меҳмонхона очилди
2025-11-13 09:55:00 / Янгиликлар

Шундай масканлардан бири вилоят марказининг “Кўкалдош” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Самарқанд” кўчасида қуриб фойдаланишга топширилган “Sokin Palace” меҳмонхонасидир. Ташаббускор тадбиркор Дилфуза Жамилова раҳбарлигида фаолиятини бошлаган бу мўъжаз меҳмонхона миллийлик ва замонавийликни ўзида уйғунлаштирган қўноқ маскани сифатида қисқа вақт ичида ўнлаб меҳмонлар, чет элликларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Замонавий талабларга жавоб берадиган, 30 меҳмон ўрнига мўлжалланган “Sokin Palace” меҳмонхонасининг умумий қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этади. Қувонарлиси, бу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 8 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланмоқда. Бугунги кунда меҳмонхона ходимлари 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ойлик маош олиб, ўз оилалари фаровонлигига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
“Sokin Palace”—нафақат меҳмонлар учун қулай шарт-шароит яратилган замонавий дам олиш маскани, балки вилоят марказида барқарор даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Меҳмонларга самимий муносабат, талаб даражасида хизмат кўрсатиш ва миллий меҳмондўстлик анъаналарининг уйғунлиги ушбу масканнинг катта ютуғидир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати





