ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР (2025 йил якунлари)
ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
(2025 йил якунлари)
Архивлар раҳбар ва ходимларининг хорижий давлатларда ташкил этиладиган конференциялар, симпозиумлар, тақдимотлар ва ўқув курсларида иштирок этишлари бўйича хизмат сафарларини ташкиллаштириш:
1) “Ўзархив” агентлиги Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис Д.Дадаева, директорнинг Матбуот котиби А.Алиев ва Ўзбекистон Илмий-теника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви директори А.Махкамов 2025 йил 27 февралда Бутунроссия ҳужжатлаштириш ва архившунослик илмий-тадқиқот институти (ВНИИДАД)нинг “2024 йилда ВНИИДАД тадқиқот фаолияти натижалари” ҳисобот конференциясида видеоконференцалоқа технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этдилар. ВНИИДАД ходимлари 2024 йилда Федерал архив агентлиги (Росархив)нинг давлат топшириғи асосида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари бўйича маърузалар қилдилар ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб берганлар.
2) Россия Федерациясидаги “Прохоровское Поле” давлат ҳарбий-тарихий музей-қўриқхонаси томонидан 2025 йил 14-15 майда ўтказилган “Актуальные вопросы научного исследования Великой Отечественной войны: к 80-летию Великой победы” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда онлайн шаклда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви катта илмий ходими D.Kim “Одна на всех! - вклад советских республик в Победу. Изучение вклада Узбекистана в победу под Курском на основе фотодокументов” мавзусидаги мақоласи билан иштирок этган.
3) 2025 йил 14 майдан 17 майгача Фарғона шаҳрида ўтказилган “Central Asia: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII халқаро конференцияда “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги ташкилотлардан жами 20 нафар ходим, шу жумладан онлайн шаклда ўз мақолалари ва тақдимотлари билан иштирок этганлар.
4) 2025 йил 2-7 июнь кунлари Россия Федерацияси Москва шаҳрида МДҲ иштирокчи - давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг навбатдаги ХХI Маслаҳат кенгаши йиғилиши ва унинг доирасида Бутунроссия ҳужжатлаштириш ва архившунослик илмий-тадқиқот институти (ВНИИДАД)нинг “Реал виртуал: рақамли асрдаги ҳужжатли мерос” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви директори А.Махкамов) хизмат сафарида бўлган.
5) 2025 йил 9-13 июнь кунлари “Архивларни рақамли трансформациялаш ва ҳужжатли меросни сақлаш” мавзусида Остона шаҳрида анъанавий ўтказилган “Ёш архивчилар ёзги мактаби” VIII малака ошириш халқаро дастурида иштирок этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги делегацияси (жумладан, делегация раҳбари - “Ўзархив” агентлиги Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис Д.Дадаева ҳамда халқаро дастур тингловчиси - Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви Ҳужжатлардан фойдаланиш бўлими архивчиси Д.Салахетдинова) хизмат сафарида бўлган.
6) Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОЙКА) Ўзбекистондаги ваколатхонасининг таклифига мувофиқ, КОЙКА томонидан 2025 йил 29 июнь - 10 июль кунлари ўтказилган “Рақамли ҳужжатларни бошқаришда жамоатчилик салоҳиятини ошириш” мавзусидаги навбатдаги қисқа муддатли халқаро дастурида иштирок этиш учун “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Ш.Садиков бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Ўзбекистон Миллий архиви илмий ходими Ш.Срожидинов) Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди.
7) Озарбайжон Республикаси Миллий архив бошқармаси бошлиғи А.Расуловнинг таклифига мувофиқ, 2025 йил 29 январда Анқара шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича Комплекс тадбирлар дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 15-19 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-албомининг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмасини ўтказиш ҳамда Озарбайжон давлат архивлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, директорнинг Матбуот котиби А.Алиев) хизмат сафарида бўлди.
8) Қозоғистон Республикаси Назарбоев Университети таклифи билан мазкур Университет томонидан Остона шаҳрида 2025 йил 20-22 август кунлари ўтказилган “Марказий Осиёнинг янги трансмиллий/трансимпериал тарихлари сари: манбалар, йўналишлар, талқинлар” мавзусидаги Халқаро илмий анжуманда иштирок этиш учун “Ўзархив” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходими, фалсафа доктори (PhD) Н.М. Мирзаевнинг хизмат сафарида бўлди. Халқаро илмий анжуманда “Ўзбекистон Миллий архивдан ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурига киритилган фондлар ва уларнинг глобал илмий аҳамияти” мавзусида илмий маъруза билан иштирок этиш, ЮНЕСКО халқаро нуфузли ташкилот билан республикамизаги кўплаб ташкилотларнинг яқиндан олиб бораётган ҳамкорлиги тарихи, тегишли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон Миллий архивининг бу йўналишдаги Янги Ўзбекистон даврида қўлга киритган ютуқлари ва ишлари билан халқаро илмий жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат бўлди.
9) 2025 йил 2-4 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Новосибирск шаҳрида Совет Иттифоқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 80-йиллигига бағишланган “Елепов ўқишлари: Ғалабанинг Сибир арсенали: китоб, маданият, Улуғ Ватан уруши давридаги ватанпарварлик ҳаракати” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуманда ҳамкор ташкилотчи сифатида иштирок этиш учун “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Ш.Садиков бошчилигидаги делегация (шу жумладан, директорнинг Матбуот котиби А.Алиев) хизмат сафарида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади – Халқаро илмий-амалий анжуманда маърузалар билан иштирок этиш, соҳа мутахассислари ва экспертлари билан тажриба алмашиш, “Россия Фанлар академияси Давлат жамоат илмий-техник кутубхонаси Сибир бўлинмаси” Федерал давлат бюджет илмий муассасасига ташриф уюштириш ва фаолияти билан яқиндан танишиш, келгусида ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш бўлди.
10) 2025 йил 17-19 сентябрь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ўтказилган “KAZAN DIGITAL WEEK-2025” Халқаро форумида иштирок этиш ҳамда “Шажара” (Генеалогия) лойиҳасини амалга ошириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш тизимлари билан танишиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш учун “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Агентлик директорининг Ахборот хавфсизлиги ва рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Яминов, Ахборот технологиялари ва архив хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Зиятдинов) хизмат сафарида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади – Халқаро форум шоъбасида маъруза билан иштирок этиш, форум кўргазмасига ташриф буюриш, “Шажара” (Генеалогия) лойиҳасини амалга ошириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш тизимлари билан танишиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш, ҳамкорликда қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказиш, Татаристон Республикасининг етакчи университетларининг илмий ва таълим марказлари, технопарклар ва Қозон шаҳридаги намунали давлат архивлари фаолияти билан яқиндан танишиш бўлди.
11) Остона шаҳрида 2025 йил 18-19 сентябрь кунлари ўтказилган Остона давлат архивининг 30 йиллигига бағишланган “ASTANA ARCHIVE FEST” Халқаро форумида иштирок этиш учун “Ўзархив” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви Фондлар бош сақловчиси У.А. Акрамова хизмат сафарида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади – Халқаро форум дастури доирасида Халқаро илмий-амалий анжуманда маъруза билан иштирок этиш, давра суҳбатида иштирок этиш, Остона давлат архиви фаолияти билан танишишдан иборат бўлди.
12) Карелия Республикаси Миллий архиви томонидан 2025 йил 25-26 сентябрь кунлари Петрозаводск sh.da ўтказилган “Архивлар ва генеалогия” VIII Халқаро илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон Миллий архиви Режалаштириш ва ташкилий-услубий ишлар бўлими мудири М.С. Шорахбарова масофадан туриб (видео-мурожаат шаклида) иштирок этди.
13) 2025 йил 27-30 октябрь кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган ICA Барселона Конгресси-2025 тадбирларида иштирок этишни таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Зуҳриддинов) хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида архив иши ва тегишли соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш, малакани ошириш учун бир қатор амалий семинарлар ва маҳорат дарсларида иштирок этилди, халқаро соҳа экспертлари билан алоқаларни ривожлантириш ва ICA ҳудудий бўлинмаси йиғилишларида иштирок этиш, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни режалаштириш масалалари муҳокама этилди.
14) ВНИИДАД томонидан 2025 йил 13 ноябрь куни ўтказилган “Ахборот жамиятида ҳужжатлаштириш” мавзусидаги XXXI Халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида “Ўзархив” агентлиги вакиллари масофадан туриб ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.
15) Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий саройлар бошқармаси Вице-директори, Симпозиум Ижроия қўмитаси раиси, проф. Др. Аҳмет Чапоғлунинг ташаббусига мувофиқ, мазкур Бошқарманинг ташкил этилганлигининг 100-йиллигини нишонлаш доирасида Туркия Республикасининг Истанбул ш.даги Долмабаҳче, Топкапи ва Йилдуз саройларида 2025 йил 23-27 ноябрь кунлари ўтказилган “Миллий саройларнинг асри” Халқаро симпозиумида “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Ш.Садиков ва Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходими, PhD Н.Мирзаев хизмат сафарида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятини такомиллаштиришга доир 2022–2026 йилларга мўлжалланган иш режаси 10-бандига мувофиқ маҳаллий ташкилотлар ҳамда МДҲ ва хорижий давлатлар архивлари, музейлари ва илмий-амалий институтлари ва идоралари билан архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи (2025 йил 13-15 январь) доирасида “Ўзбекистон Миллий архивининг янги биносини қуриш ва жиҳозлаш” грант лойиҳаси асосида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида грант маблағларини жалб этиш тўғрисидаги Келишув” имзоланган.
2) Видеоконференц-алоқа шаклида 2025 йил 3 апрель куни “Россия Федерацияси Перм давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма кўргазмани ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича 2025-2026 йиллар учун Чора-тадбирлар режаси” имзоланган.
3) 2025 йил 20-22 май кунлари Самарқанд шаҳрига Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г.З.Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21 майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027 йиллар учун)” имзоланган.
4) 2025 йил 24 июнь куни Мўғулистон Республикаси Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурельсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаш жараёнида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Мўғулистон Адлия ва ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Архивлар бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Баённома” имзоланган.
5) 2025 йил 22-25 сентябрь кунлари Беларус Республикаси Адлия вазирлиги Архивлар ва иш юритиш департаменти директори О.Л. Воинов бошчилигидаги делегацияси (жумладан, “Беларус ҳужжатлаштириш ва архив иши илмий-тадқиқот институти” муассасаси директори A.Е. Рыбаков, “Беларус кинофотофоно ҳужжатлари давлат архиви” муассасаси директори А.Н. Гончар)нинг Тошкент шаҳрига ташрифи амалга оширилди. О.Воинов “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсуповга Буюк Ватан уруши йилларида Беларус Совет Социалистик Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистонлик партизанлар ҳаракати иштирокчиларига оид ҳужжатлар нусхаси, “История Великой победы” номли киноҳужжатлар дискини архив муассасаси сақловига қабул қилиш учун топширди. 23 сентябрь куни хорижий делегация аъзоларининг Ўзбекистон Миллий архивига амалий ташрифи амалга оширилди ҳамда “Беларус Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси архив муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси (2025-2027-йиллар учун)” тантанали равишда имзоланди.
6) Ўзбекистон Миллий архивида 2025 йил 15 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистонда “Биродар шаҳарлар алянси” ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми” имзоланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Иштирокчилар биродар шаҳарлар, музейлар, архивлар ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда илмий-тадқиқот ва маданий муносабатларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ташкилотлари иштирокида архив тадбирлари ва музейлар билан боғлиқ фаолиятларни ташкил қилиш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишлари белгиланган.
7) 2025 йил 31 октябрда Ўзбекистон Миллий архиви биносида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми” имзоланган.
Маҳаллий ҳамкор ташкилотлар ва хорижий муассасалар вакилларини қабул қилиш ҳамда ташрифларини ташкиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Давлат архивлари ўқув залларидан фойдаланиш фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини, фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” қоидаларига асосан 2025 йилда Агентлик томонидан АҚШ, Япония, Италия, Буюк Британия, Австрия, Германия, Чехия, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғиз Республикасидан бўлган 71 та хорижий тадқиқотчиларга Ўзбекистон миллий архивлари, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Тошкент вилоятлари давлат архивлари, Қўқон шаҳар давлат архиви ҳамда Тошкент шаҳар Марказий давлат архиви ўқув залларига ташриф буюришлари учун ўрнатилган тартибда рухсат берилган.
Ташрифлар:
1) Қозоғистон Республикаси “Қизилўрда вилояти маданият, архивлар ва ҳужжатлаштириш бошқармаси” КДМ раҳбари М.Казбекованинг таклифига мувофиқ, М.Казбекова ва Ўзбекистон Миллий архиви директори Д.Закирова ўртасида 2025 йил 20 февралда Ўзбекистон Миллий архивида учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида архив иши ва иш юритиш, ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди. Шунингдек, мазкур учрашув доирасида Ўзбекистон Миллий архиви кўргазмалар залида “Қизилўрда архивларида ўзбек халқи тарихи” мавзусига бағишланган қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси намойиш этилган.
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-11-сон Қарорига мувофиқ, 2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига Намибия Миллий кенгашидан ташриф буюрган (жами - 8 киши) делегация вакиллари “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ва директор ўринбосари Ш.Садиков ҳамроҳлигида (Геология фанлари университети ва “Асакабанк” АЖ вакиллари билан келишилган ҳолда) Тошкент халқаро аэропортида белгиланган кунлар ва вақтда ўрнатилган тартибда кутиб олинди, меҳмонхоналар (“Novza Palace Hotel”, “Lakeside Hotel” ва “Reikartz Amirun Hotel”)га жойлаштирилди, Ассамблея доирасидаги расмий (Конгресс Холл), маданий (Тошкент музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Геология музейи) ва бошқа тадбирларда доимий ҳамроҳлик қилинган.
3) Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рахмонзода Абдуджаббор Азиз ва “Ўзархив” агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025 йил 8 апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Тожикистон архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини Тожикистон архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилган.
4) Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи Чотонов Дуйшенкул Тезекбаевич ва “Ўзархив” агентлиги директори Юсупов Улуғбек Мирталибович билан 2025 йил 9 апрелда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Қирғиз давлат архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Икки қардош халқлар тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини ҳар икки давлат архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилган.
5) 2025 йил 10 апрелда “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Миллий архиви, Швейцариянинг Фрибург университети ва Чирчиқ давлат педагогика университети, шунингдек, Швейцария миллий илмий фонди ва Қутб институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий архиви мажлислар залида “Географ олим Н.Л.Корженевскийнинг Помирга биринчи саёҳатлари (1903-1914 йй.)” номли экспедиция кундалиги ва шахсий ҳужжатларини Ўзбекистон Миллий архиви давлат сақловига тантанали топшириш маросимини ўтказилди. Ўз навбатда, мазкур тадбирда Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ходимлари, хорижий ва маҳаллий тарихчи-олимлар, архивчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этганлар.
6) 2025 йил 29 январда Анқара шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30-йиллигини нишонлаш бўйича Комплекс тадбирлар дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 23-26 апрель кунлари Бухоро шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-албомининг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилган.
7) 2025 йил 3 апрель куни видеоконференц-алоқа шаклида имзоланган “Россия Федерацияси Пермь давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги кўчма баннер кўргазмасини ўтказиш ва “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг жасорати” мавзусидаги архив ҳужжатлари тўпламини нашрга тайёрлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2026 йиллар учун)”нинг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил 13-17 май кунлари Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Пермь давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви делегациясининг ташрифи амалга оширилди ҳамда 14 майда “Ўзбекистонлик меҳнат армиячиларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жасорати” мавзусидаги қўшма кўргазма ўтказилган.
8) 2025 йил 20-22 май кунлари Самарқанд шаҳрига Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) раиси Г.З. Габдраҳманова бошчилигидаги делегациянинг ташрифи амалга оширилди ҳамда 21 майда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2025-2027 йиллар учун)” имзоланган.
9) Адлия вазирининг 2025 йил 27 январдаги “Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 24-ум-сон буйруғига асосан “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусидаги Форум 2025 йил 29-30 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди. Ушбу Форумга ташриф буюрган нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари, халқаро экспертлар ва олимлар учун “Ўзархив” агентлиги томонидан “БМТ ташкил топганлигининг 80-йиллиги ва унинг ишидаги Ўзбекистон иштироки” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилган.
10) Германиянинг “Microbox GmbH” компанияси бош директори Стефан (Улрих Теодор) Велп ва “Ўзархив” агентлиги директори билан 2025 йил 18 июнда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистонда “Microbox GmbH” компанияси томонидан амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, республика архивларига етказиб берилган замонавий сканер ускуналари, уларнинг техник хусусиятлари ва самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинган.
11) АҚШдаги Гарвард университети қошидаги Россия ва Евроосиё тадқиқотлари Девис маркази катта илмий ходими, Марказий Осиё дастури раҳбари Н.Кассенова ва “Ўзархив” агентлиги директори ўртасида 2025 йил 12 августда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Девис маркази ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва келгусидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Архив ҳужжатларини ҳар икки томонда тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма анжуманларни ташкил этиш ва архив ҳужжатлари нашрларини чоп этиш, маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказиш, тадқиқотчи ва олимларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилди.
12) 2023 йил 6 декабрда Остона шаҳрида имзоланган “Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлигининг Архивлар, ҳужжатлаштириш ва китоб иши қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисидаги келишувларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича 2023-2026 йиллар учун Амалий ҳаракатлар режаси”нинг 2-банди ҳамда Адлия вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 2024 йил 5 декабрдаги 21/24-сон баённомаси 4-иловаси билан тасдиқланган “Адлия вазирлигининг 2025 йил I ярим йилликка мўлжалланган Иш режаси”нинг 52-банди ижросини таъминлаш - қўшма тадбирлар ташкил этиш (архив кунлари, илмий-амалий анжуманлар, архив ҳужжатлари кўргазмаларини ўтказиш) мақсадида 2025 йил 19-22 август кунлари Бухоро шаҳрида “Ўзбекистонда Қозоғистон архивлари кунлари” (Халқаро тадбир) ўтказилди. Халқаро тадбир доирасида “Ўзбекистон архивларида Қозоғистон билан алоқаларга оид архив ҳужжатлари” ва “Қозоғистон архивларида Ўзбекистон билан алоқаларга оид архив ҳужжатлари” кўргазмалари намойиш этилди. Кўргазмалардан сўнг янги нашр этилган “Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида маданий ҳамкорлик архив фото ҳужжатларида” китоб-албомининг тақдимоти ҳамда “Ахборот жамиятида архивлар ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ялпи мажлисининг очилиш маросими ўтказилди. Мазкур халқаро тадбирларда “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги Ўзбекистон миллий архивлари ҳамда Бухоро вилояти Архив иши ҳудудий бошқармасининг масъул раҳбар-ходимлари, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлигининг Архивлар, ҳужжатлаштириш ва китоб иши қўмитаси, тизимдаги давлат архивлари ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти архиви мутахассислари, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари, шунингдек, Бухоро давлат университети ходимлари, тарихчилар, ўлкашунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари иштирок этдилар.
13) 2025 йил 22-25 сентябрь кунлари Беларус Республикаси Адлия вазирлиги Архивлар ва иш юритиш департаменти директори О.Л. Воинов бошчилигидаги делегация (жумладан, “Беларус ҳужжатлаштириш ва архив иши илмий-тадқиқот институти” муассасаси директори A.Е. Рыбаков, “Беларус кинофотофоно ҳужжатлари давлат архиви” муассасаси директори А.Н. Гончар)нинг Тошкент шаҳрига ташрифи амалга оширилди. О.Воинов “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсуповга Буюк Ватан уруши йилларида Беларус Совет Социалистик Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистонлик партизанлар ҳаракати иштирокчиларига оид ҳужжатлар нусхаси, “История Великой победы” номли киноҳужжатлар дискини архив муассасаси сақловига қабул қилиш учун топширди.
14) Архив соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва Ўзбекистон Миллий архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида 2025 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Миллий архивида Польша Республикасининг Муваққат ишлар ишончли вакили М.Пшездзецки ҳамроҳлигидаги Польша Республикаси Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Б.Желасовска бошчилигидаги делегациянинг “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ва директор ўринбосари Ш.Садиков билан ишчи учрашуви ташкил этилди. Учрашув чоғида “Ўзархив” агентлиги ва Польша архив-музейлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятини акс эттирувчи архив ҳужжатларини Польша архивлари ва музейларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрларни ташкил қилиш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини ўтказиш ҳамда архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилди.
15) Корея Республикасининг Чеонгжу шаҳрида жойлашган ЮНEСКОнинг Халқаро Ҳужжатли Мерос Маркази (ICDH) Бош котиби Др. Юн Мёнг Чонинг ташаббусига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этиш мақсадида республикамизга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг ҳужжатли меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибасини кузатиш, рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини ўрганиш ва Ўзбекистон Миллий архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида 2025 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий архивида ЮНEСКО ICDH Бош котиби Др. Юн Мёнг Чо бошчилигидаги делегациянинг “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов билан ишчи учрашуви ташкил этилди.
16) Мўғулистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Батбаатар Дааданхуугийн ва “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов билан 2025 йил 18 декабрда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашув чоғида 2025 йил 24 июнда Улан-Батор шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Мўғулистон Адлия ва ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Архивлар бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Баённома”да келтирилган масалалар юзасидан “Ўзархив” агентлиги ва Мўғулистон архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Икки халқ тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини ҳар икки давлат архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш ва нусхаларини ўзаро алмашиш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4895-сон қарорига мувофиқ архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни мониторингини олиб бориш ва натижаларини таҳлил қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 26 январдаги 02-274-сон топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 29 январдаги 24/1-204-сон топшириғига мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4895-сон қарори иловалари билан тасдиқланган ваколатли органлар рўйхатларидаги 9-бандига асосан “Ўзархив” агентлиги томонидан “Архив маълумотномалари ва бошқа архив ҳужжатлари ҳақида маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш” вазифаси ижросини таъминлаш бўйича 2025 йил I, II, III ва IV чоракларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар Адлия вазирлигига тақдим этилган.
Халқаро архивлар кенгаши (ICA) фаолияти доирасида ишларни мувофиқлаштириш:
“Ўзархив” агентлигининг 2023 йил 14 февралдаги “Халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадалларни ўз вақтида тўлаш ҳақида”ги 15-сон буйруғи 2.4-бандига мувофиқ, Халқаро архивлар кенгаши (ICA)нинг 2024 йил 4 декабрдаги А2291_04849/2024-сон Инвойсига асосан 2025 йил учун 701 Евро миқдоридаги аъзолик бадали Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви томонидан 2025 йил 4 февраль куни тўланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш, мониторингини амалга ошириш ва назорат қилиш имконини берувчи “badalinfo.imv.uz” ахборот тизимига Халқаро архивлар кенгаши (ICA) учун тўланган аъзолик бадалини тасдиқловчи ҳужжатни ахборот тизимига киритиш юзасидан ишлар амалга оширилди ва чораклик маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига тақдим этилган.
ICA томонидан #IAW2025 Халқаро архивлар кунлари ҳафталиги доирасида ташкил этилган онлайн семинар ва вебинарларда иштирок этилган ва ICA янгиликлари (ICA Newsletter)дан хабардор бўлинган.
2025 йил 27-30 октябрь кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган ICA Барселона Конгресси-2025 тадбирларида иштирок этишни таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов бошчилигидаги делегация (шу жумладан, Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Зуҳриддинов) хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида архив иши ва тегишли соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш, малакани ошириш учун бир қатор амалий семинарлар ва маҳорат дарсларида иштирок этилди, халқаро соҳа экспертлари билан алоқаларни ривожлантириш ва ICA ҳудудий бўлинмаси йиғилишларида иштирок этиш, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни режалаштириш масалалари муҳокама этилди.
“Ўзархив” агентлиги директори бошчилигидаги делегациянинг 2025 йил 27-31 октябрь кунлари “ICA Барселона Конгресси-2025” тадбирларида иштирок этиш учун Испанияга амалга оширилган ташрифи доирасида ўрганилган ижобий тажрибани амалиётга татбиқ этиш бўйича 2025 йил 10 ноябрда тегишли “Йўл харитаси” тасдқиланган бўлиб, мазкур ҳужжатнинг 1-бандига мувофиқ, 2025 йил 11 ноябрь куни “Ўзархив” агентлиги ва АҚШнинг “FamilySearch” нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида онлайн шаклда ишчи музокаралари ўтказилди. Учрашув давомида “FamilySearch” ННТ архив ҳужжатларини рақамлаштиришда ҳамда “Шажара лойиҳаси”ни амалга оширишда ўз тажрибаси, технологиялари ва молиявий кўмаги билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
