Експерт кенгашининг таркиби
“Ўзархив” агентлигининг Марказий експерт-текширув комиссияси таркиби
“Ўзархив” агентлигининг Марказий експерт-текширув комиссияси (МЕТК) – маслаҳат органи ҳисобланади. Унинг қарорлари “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланади, шундан сўнггина архив муассасалари, шунингдек республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва ташкилотларида бажарилиши шарт ҳисобланади.
МЕТК таркиби раис, унинг ўринбосари, котиб ва “Ўзархив” агентлиги ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат архивлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви мутахассислари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, жамоат ва илмий-тадқиқот муассасалари ташкилотлари, ўқув юртлари ва идоралар вакилларидан иборат комиссия аъзоларидан ташкил топади.
МЕТК раиси етиб “Ўзархив” агентлиги бошқарув ходимларидан бири тайинланади.

