Бош саҳифаРақамли ҳукумат“Ўзархив” агентлиги тизимидаги давлат архивларининг раҳбар ҳамда ходимларинига тест ва суҳбат мавзулари
0+
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги давлат архивларининг раҳбар ҳамда ходимларинига тест ва суҳбат мавзулари
«Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивларининг
раҳбар ҳамда ходимларинига тест ва суҳбат мавзулари
Манбалар:
- «Архив иши тўғрисида»ги Қонун
- ВМҚ-101
- ВМҚ-482
- АВ рўйхат рақами 2347
- ПФ-228
- Давлат хизматлари бўйича маъмурий регламентлар
И. «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича
- Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунининг мақсади нимадан иборат?
- Алоҳида қимматли ҳужжат — нима?
- Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолият қандай номланади?
- Миллий архив фонди – нима?
- Фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамияти боис сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий жисмлардаги ёзувлар қандай номланади?
- Юридик шахснинг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси қандай номланади?
- Ноёб ҳужжат – нима?
- Давлат муассасалари ва ташкилотлари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган тақдирда уларнинг архив ҳужжатлари кимга топширилади?
- Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари кимга топширилади?
- Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари кимга топширилади?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари қанча муддатда сақланиши лозим?
- Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказиш мақсади нималардан иборат?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақловчиларни белгиланг
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддати.
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига электрон кўчирма нусхалари билан бирга топшириладими?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига суғурта нусхалари билан бирга топшириладими?
- Архив ҳужжатларини депозитар сақлаш нимадан иборат?
- Архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколат органи.
- Архив тушунчаси тўғрисида гапириб беринг
- Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари (ФҲДЁ)ни сақлаш шартлари тўғрисида гапириб беринг
- Нотариал ҳаракатлар ёзувларини сақлаш шартлари тўғрисида гапириб беринг
- Суд ишларини сақлаш шартлари тўғрисида гапириб беринг
- Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш шартлари тўғрисида гапириб беринг
- Архивларни ташкил этиш бўйича қандай турларини мавжуд
- Архивлар ва идоравий архивлардаги ҳисобга олиш учун қандай ҳужжатлар киради?
- Архив ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш тўғрисида гапириб беринг
ИИ. ВМҚ-101, «Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» бўйича
- Архив кўчирмаси – нима?
- Архив маълумотномаси – нима?
- Архив нусхаси – нима?
- Архив ҳужжати матнининг муайян бир факт, воқеа, шахсга тегишли қисми сўзма-сўз баён этилган, архив шифри ва сақлов бирлиги варақларининг рақамлари кўрсатилган, архив бланкида тузилган архив ҳужжати – қандай номланади?
- Йиғмажилд (ҳужжат)лар рўйхати – нима?
- Юридик ёки жисмоний шахслар фаолияти натижасида яратилган, тарихий ёки мантиқий жиҳатдан ўзаро алоқадор архив ҳужжатлари мажмуи – қандай номланади?
- Сақлов бирлиги/ҳисоб бирлиги – тушунчаси тўғрисида гапириб беринг.
- Илмий-маълумотнома аппарати (ИМА) – нима?
- Жамлаш – нима?
- Архив рўйхатларини тузиш, йиғмажилдларни шакллантириш ва расмийлаштириш, ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишни ўз ичига олган ҳужжатларни илмий-техникавий ишлаш ва архивларда сақлаш учун тайёрлаш, шунингдек архив рўйхатларини тузиш бўйича ишлар мажмуи – қандай номланади?
- Анъанавий асосдаги (қоғоз, видео, аудио кассета, кинолента ва бошқалар) ҳужжатларни рақамлаштириш орқали уларнинг яратилган электрон шакли, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи электрон кўчирма нусхаси – қандай номланади?
- Фондлаштириш – нима?
- Архивларда фондлаштириш бўйича ишлар қандай ҳолларда амалга оширилади?
- Ташкилот қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда унинг вазифалари янги ташкил этилган ташкилотга берилганда иш юритишда тугатилмаган йиғмажилдлар нима бўлади?
- Давлат ҳокимиятининг маъмурий тузилмаларнинг ўзгариши (уларнинг бирлаштирилиши, ажратилиши, шунингдек шаҳар жойлашуви мавқейининг ўзгариши) муносабати билан ташкил этилган давлат ҳокимиятининг архив ҳужжатларини фондлаштириш қандай амалга оширилади?
- Агар ҳудудий ташкилотлар чегараларининг ўзгариши (чегараси кенгайганда ёки қисқарганда) уларнинг архив ҳужжатларини фондлаштириш қандай амалга оширилади?
- Агар ташкилотларнинг бўйсуниши ёки номланиши ўзгарганда уларнинг архив ҳужжатларини фондлаштириш қандай амалга оширилади?
- Агар фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар натижасида ташкилот ўз фаолиятини тўхтатган бўлса ва кейинчалик улар олдинги функциялари билан қайта ташкил этилганда уларнинг архив ҳужжатларини фондлаштириш қандай амалга оширилади?
- Архивни архив ҳужжатлари билан жамлаш босқичларини тўғрисида гапириб беринг
- Жамлаш манбаларини рўйхати тузиш даврийлиги тўғрисида гапириб беринг
- Давлат бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар давлат архивларини асосий жамлаш манбаларининг қандай рўйхатига киритилади?
- Архивнинг ҳар бир жамлаш манбаига қуйидаги юритилиши лозим
- Архивнинг ҳар бир жамлаш манбаига юритиладиган архив кузатув йиғмажилдида қандай ҳужжатлар киритилади?
- Нодавлат ташкилотлари ва жисмоний шахслар томонидан архив ҳужжатларини сақлов учун архивга топшириш, сақлаш ва фойдаланиш шартлари қандай белгиланади?
- Архивларга жамлаш манбаларидан архив ҳужжатларини сақлаш учун қабул қилиб олиш қайси ҳужжат асосида расмийлаштирилади?
- 10 йилдан кам сақланадиган ҳужжатларни идоравий архивга топшириш шартлар тўғрисида гапириб беринг
- Архивнинг жамлаш манбалари илтимосига кўра амалиётда ҳужжатлардан фойдаланиш эҳтиёжи мавжуд бўлганда ёки архивнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳужжатларни қабул қилиш имконияти бўлмаганда МАФ ҳужжатларининг вақтинчалик сақлаш муддатлари истисно тарзида узайтирилиши мумкинми?
- МАФ ҳужжатларини муддатидан олдин қабул қилиш мумкинми?
- МАФ ҳужжатлари архивга қайси ҳужжат асосида қабул қилинади?
- Архив ҳужжатларининг асосий ҳисоб бирликлари қайсилар ҳисобланади?
- Тартибга келтирилмаган (тарқоқ) архив ҳужжатларининг неча варағи шартли равишда битта сақлов бирлиги сифатида ҳисобга олинади?
- Архивга келиб тушувчи, шунингдек аниқ хронологик давр учун сақлашга топширилган ҳар бир ҳужжатнинг сони ва таркибини, уларни рўйхатлаш ҳолатини ҳисобга олиш учун архивнинг қайси асосий ҳисоб ҳужжати юритилади?
- Сақлашга қабул қилинган архив фондларини, уларга рақам бериш, сақловдаги ва сақловдан чиқарилган архив фондлари сонини ҳисобга олиш учун архивнинг қайси асосий ҳисоб ҳужжати юритилади?
- Архив фонди доирасида йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхати сони ва таркибини, уларни рақамлашни, архив ҳужжатларининг сони ва таркибини, рўйхатлаш ҳолати, ҳар бир йиғмажилд (ҳужжат) рўйхатлари ва умуман архив фонди бўйича ўзгаришлар динамикаси, архив фонди номидаги ўзгаришларни белгилаш учун архивнинг қайси асосий ҳисоб ҳужжати юритилади?
- Архив ҳужжатларининг алоҳида ва жамланган ҳисоби, уларни тизимлаштириш тартибини белгилаш, шу рўйхатга киритилган архив ҳужжатларининг таркиби ва ҳажмидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш учун архивнинг қайси асосий ҳисоб ҳужжати юритилади?
- Йиғмажилддаги варақлар сонининг ҳисобини юритиш учун архивнинг қайси асосий ҳисоб ҳужжати юритилади?
- Қоғоз асосидаги ҳужжатларни сақлашда архив сақловхоналарида меъёрдаги ҳаво ҳарорати қандай бўлиши керак?
- Қоғоз асосидаги ҳужжатларни сақлашда архив сақловхоналарида меъёрдаги ҳавонинг нисбий намлик даражаси қандай бўлиши керак?
- Стеллажлар ва шкафлардаги токчалар қандай тартибда рақамлаштирилади?
- Ноёб ҳужжатлар бўйича даврий режа асосида архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш қанча муддатда амалга оширилади?
- Қоғозли алоҳида қимматли ҳужжатлар бўйича даврий режа асосида архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш қанча муддатда амалга оширилади?
- Идоравий архивда архив ҳужжатларининг мавжудлигини текшириш қанча муддатда амалга оширилади?
- Қидирув жараёнида топилмаган архив ҳужжатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги якуний қарор ким томонидан чиқарилади?
- Тузатиб бўлмайдиган даражада зарарланган алоҳида қимматли ҳужжатларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги якуний қарор ким томонидан чиқарилади?
- Архив сақловхоналарида турғун стеллажлар ўрнатилиши меъёри бўйича стеллажлар оралиғидаги масофа (ўтиш йўли) қанча бўлиши керак?
- Архив сақловхоналарида турғун стеллажлар ўрнатилиши меъёри бўйича ташқи девор билан стеллаж ён томони оралиғидаги масофа қанча бўлиши керак?
- Йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхати қайта ишланган тақдирда, эски рўйхат тақдири нима бўлади?
- Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва бошқа ваколатли органларга архив ҳужжатлари қанча муддатгача вақтинча фойдаланишга берилади?
- Илмий рўйхатланмаган ва техник расмийлаштирилмаган архив ҳужжатлари архив сақловхоналаридан фойдаланувчига фойдаланиш учун бериш тўғрисида гапириб беринг
- Архивни жамлаш манбаи — тушунчаси тўғрисида гапириб беринг
- Архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва ўқув залида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш нархи қайси ҳужжат асосида амалга оширилади?
- Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига архив маълумотномаси ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини қоғозда ва электрон жисмларда тақдим этиш нархи қайси ҳужжат асосида амалга оширилади?
ИИИ. ВМҚ-482-сон, «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида Низом» бўйича
- Миллий архив фонди Миллий архив фондининг тегишлилиги бўйича қандай қисмлардан иборат?
- Агар юридик ва жисмоний шахсларнинг Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатлари давлат музейлари ёки кутубхоналарга топширилган бўлса, улар ушбу ҳужжатларни қанча муддатда давлат архивларига топширишлари лозим?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари фойдаланиш учун кимлар берилиши мумкин?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига тегишли деб топилган нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти натижасида ташкил этилган архив ҳужжатлари қанча муддатда сақланади?
- Архив бу
- Идоравий архив бу?
- Архив сақлов-хоналаридан архив ҳужжатларидан фойдаланиш қанча муддатларга берилади?
- Архив фонди ҳақидаги маълумотлар деганда қандай қандай маълумотларни ўз ичига олади?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач, улар қаерга ва қандай тартибда топширилади?
- Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қандай қоидаларга риоя қилиш зарур?
- Тартибга келтириш – нима?
- Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси қайси босқичларда амалга оширилади?
- Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган ҳужжатларнинг сақлаш муддатини кўрсатинг?
- Давлат архивларининг жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотларда тузилган ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномалар ким томонидан маъқулланади ва тасдиқланади?
- Архивларга архив ҳужжатларини сақлаш учун қабул қилиб олиш қандай ва қанақа ҳужжат асосида амалга оширилади?
- Ҳужжатлар йиғмажилдлари варақлари қандай тартибда рақамланади?
- Ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш қандай амалга оширилади?
- Алоҳида қимматли ҳужжатни таърифланг?
- Архив ҳужжатларидан фойдаланувчиларидан нималар талаб этилади?
- Бошқарув ҳужжатларининг таркибини тушунтириб беринг?
- Тавсифлаш мақоласи ташкил этишда архив маълумотлар тўпламининг асосий мажбурий элементлардан нималардан иборат?
- Архив ҳужжатлари қимматлилигини аниқлашнинг мезонларига нималар киради?
- Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш кимларнинг зиммасига юклатилади?
- Архив ҳужжатларини республикамизнинг қайси идоралари идоравий архивларда ўн беш йил мобайнида вақтинча сақлашлари мумкин?
- Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг архив иши соҳасидаги ваколатларини тўғри санаб ўтинг?
- Архив биноси (хоналари)дан фойдаланиш талабларига мувофиқ ҳужжатлар сақловини таъминлашга қуйидагилардан қайсилари тақиқланади?
- Электрон ахборот ташувчилар, дискеталар, CД-дисклар, магнитооптика дисклар, флеш-хотира туридаги ҳужжатлар қандай сақланиши лозим?
- Архив сақлов-хоналарида ҳавонинг ҳарорати (+/- 5С) ва намлигини (+/- 10%) кескин ўзгариб туриши қандай оқибатларга олиб келади?
- Архив кўчирмаси деганда нима тушунилади?
- Эксперт комиссияси (ЭК) бу?
- Архив ҳужжатларини фондлаштириш ишлари қандай амалга оширилади?
- Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив ҳужжатлари?
- Ташкилот ўзида тайёрланган ҳужжатлардан нусха бериши мумкинми?
- Қандай ҳолларда ариза берувчини архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш мумкин?
- Ташкилотнинг архив ҳужжатларидан иборат ягона архив фондини нималар ташкил этади?
- Архив ҳужжатларининг фондга мансублигини аниқлаш?
- Бирлашган архив фонди қандай архив ҳужжатларидан шаклланади?
- Ташкилот қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда архив фонди тақдири қандай ҳал қилинади?
- Қандай ҳолатларда янги архив фондини ташкил этишга йўл қўйилмайди?
- Архив фондининг даврий чегараларини ёзишда нималар ҳисобга олинади?
- Архив фонди доирасида сақлов бирликларини тизимлаштириш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатлари қандай гуруҳланади?
- Кинофотофоно ҳужжатлар тизимлаштирилиши ва рўйхат тузилиши қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси бу?
- Таснифлаш схемаси бўйича сақлов бирликлари қандай тартибда гуруҳланади?
- Архив ҳужжатлари билан режали ва мақсадли равишда жамлаш мақсадида архивда жамлаш манбалари рўйхатлари тузиш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатлари архивларга қандай тартибда топширилиши белгиланган?
- Кинофотофоно ҳужжатлар турлари бўйича рўйхати қандай тузилади?
- Архивни архив ҳужжатлари билан жамлаш босқичлари санаб беринг?
- Миллий архив фонди (МАФ), шахсий таркиб, вақтинчалик сақлаш муддатлари ўтиб кетган архив ҳужжатлари архивга йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхатлари асосида қандай қабул қилинишини тушунтириб беринг?
- Аудиовизуал ҳужжатларни сақловга қабул қилиш талаблари?
- Архив маълумотларини расмийлаштириш қандай амалга оширилади?
- Архивнинг ҳар бир жамлаш манбаига архив кузатув йиғмажилди юритилиб ушбу кузатув йиғмажилдига қандай ҳужжатлар киритилади?
- Архивга хориждан олинган архив ҳужжатларини қабул қилиш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатлари билан режали ва мақсадли жамлаш архивда жамлаш манбалари рўйхатлари тузилиши ва расмийлаштирилиши қандай амалга оширилади?
- Нодавлат ташкилотлари ва жисмоний шахслар томонидан архив ҳужжатларини доимий ёки депозитлар сақлов учун архивга топшириш тартиби қандай?
- Архивга ва МАФ таркибига фуқаролардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби қандай?
- Архивда архив ҳужжатларининг ҳисобини юритиш қандай олиб борилади?
- Архивга жамлаш манбаларидан ҳужжатларни қабул қилишда Миллий архив фонди ҳужжатларининг вақтинчалик сақлаш муддатларини узайтириш мумкинми?
- Тугатилган ташкилотлардан ҳужжатларни қабул қилиш қандай амалга оширилади?
- Архивнинг жамлаш манбалари билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида тушунтириб беринг?
- Архив ҳужжатларининг давлат ҳисобини қандай амалга оширади?
- Идоравий архивга доимий, вақтинчалик ва шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар қандай топширилади?
- Келиб чиқиши бўйича шахсий архив фонди қандай тизимлаштирилади?
- Архивнинг илмий-маълумотнома аппарати нима ва унга нималар киради?
- Эксперт-текширув комиссияси (ЭТК) бу?
- Архив ҳужжатларининг ҳисоби сақлаш бирликлари/ҳисоб бирликларини қандай амалга оширилади?
- Архивда қандай архив ҳужжатларининг ҳисоби юритилиши лозим?
- Архив ҳужжатлари сақлов бирликлари бўйича қандай аниқланади?
- Архив ҳужжатларининг келиб тушишини ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби қанақа?
- Архив ҳужжатларини архивдан чиқаришни ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?
- Архивнинг архив ҳужжатлари сони ниманинг ҳисобига ўзгаради?
- Ҳужжатлар ҳисобида архив ҳужжатларига архив шифри қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларини рўйхатлаш ҳамда тавсифлаш мақоласи ҳақида қисқача маълумот беринг?
- Архив фонднинг тарихий маълумотномаси ҳақида тушунтириб беринг?
- Архив фонди бўйича қисқача умумлаштирилган тавсифи ҳамда архив ҳужжатларини кириб кўриш, фойдаланиш тўғрисида маълумотларга нималар киради?
- Архив ҳужжатларининг асосий ҳисоб бирликлари қандай ҳисобланади?
- Архив ҳужжатларини сақлашнинг меъёрий шароитлари нималар асосида таъминланади?
- Бошқарув ҳужжатлари сақлов бирлиги, шахсий келиб чиқиш архив ҳужжатларининг сақлов бирлиги сарлавҳаси қуйидагилардан иборат бўлади?
- Архивнинг асосий ҳисоб ҳужжатлари таркибига нималар киради?
- Архив ҳужжатлари Сақлов бирлиги/ҳисоб бирлиги ҳақидаги маълумотлар нималардан иборат бўлади?
- Архив биносини ҳудуд бўйича жойлашув талабида нималарни эътиборга олиш зарур?
- Архив атамасининг луғавий маъноси нимани англатади?
- Архивнинг ёрдамчи ҳисоб ҳужжатлари таркибига нималар киради?
- Архив биносининг асосий мақсаддаги хоналарига нималар киради?
- Архивларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга оширишни бошлашда қандай шарт-шароитлар талаб этилади?
- Йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхатининг маълумотлар аппаратига нималар киради ҳамда сўз боши тузилиши ҳақида тушунтириб беринг?
- Архивларнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
- Архив зарур ҳолларда йиғмажилдлар (ҳужжатлар) рўйхатини такомиллаштириши ва қайта ишланишини қанақа ташкиллаштиради?
- Каталог – бу ...?
- Фонд варақаси – бу ...?
- Миллий архив фонди деганда нимани тушунасиз?
- Йўл кўрсаткичлар – бу ...?
- Миллий архив фондининг Давлат каталоги деганда нимани тушунасиз?
- Архивларни мослаштирилган бино ва хоналарда жойлаштириш қандай амалга оширилади?
- Бирлашган архив фонди – бу ...?
- Йўл-кўрсаткич тўғрисида маълумот беринг?
- Архив (архивлар) фонди бўйича мавзулик йўл-кўрсаткич ва ҳар хил турдаги йўл-кўрсаткичнинг тузилиши тўғрисида маълумот беринг?
- Каталоглар архив каталог тизими ҳақида маълумот беринг?
- Бирлашган архив фонди қайси архив ҳужжатларидан шаклланади?
- Кўрсаткичлар қандай бўлинади?
- Ягона архив фондини қайси архив ҳужжатлари ташкил этади?
- Архив фондининг тарихи ҳақидаги маълумотларга нималар киради?
- Архив ҳужжатларини фондлаштириш нима?
- Архив фондининг даврий чегаралари деганда нимани тушунасиз?
- Архив сақлов-хоналарини қуришда қандай талабларни эътиборга олиш лозим?
- Архив фондлари шарҳи қандай бўлиши керак?
- Архивларни ташкил этиш ва фаолият юритишига қўйиладиган талаблар қанақа?
- Автоматлаштирилган илмий-маълумотнома аппарати ҳақида маълумот беринг?
- Архив ҳужжатлари архив сақлов-хоналаридан беришга талаблар?
- Архив ҳужжатларининг жисмоний ҳолати қониқарсиз бўлган?
- Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда ҳужжатлар қандай гуруҳланади?
- Ташкилотларда ҳужжатларнинг тармоқ табеллари қандай тартибда юритилади?
- Давлат ташкилотлари ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси қандай тартибда тузилади?
- Қонун, қарор ва фармойишлар лойиҳалари юборилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари неча календарь иш куни мобайнида хулоса беришлари зарур?
- Архив ҳужжатларини архив сақлов-хоналаридан бериш ва уларни қайтариб олишда қандай ишлар амалга оширилади?
- Суғурта фонди – бу ...?
- Асл ҳужжат – бу ...?
- Архивларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини тушунтириб беринг?
- Архив сақлов-хонасидан қандай архив ҳужжатини беришдан олдин унинг варақма-варақ мавжудлиги ва ҳолатини мажбурий текшириш лозим?
- Архивни қўриқлаш тартиби қандай амалга оширилади?
- Архивларда ҳужжатларни депозитор сақлаш нархлари қандай белгиланади?
- Идоравий архив бўлмаса нима қилиш зарур ва ҳужжатларни қаерга топшириш керак?
- Архив сақлов-хоналарида меъёридаги ҳарорат ва намлик қандай таъминлаши?
- Архив сақлов-хонасидан архив ҳужжатларини беришга тайёрлаш нималарни ўз ичига олади?
- Суғурта нусха деганда нимани тушунасиз?
- Архив сақлов-хоналаридан архив ҳужжатлари бериш муддатлари тўғрисида маълумот беринг?
- Архив маълумотномаси нима дейилади?
- Ноёб ҳужжатлар – бу ...?
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг архив иши соҳасидаги ваколатлари?
- Архивлар ва идоравий архивлар томонидан бепул асосда амалга ошириладиган хизмат турларига нималар киради?
- Архив ҳужжатларини сақлаш хонаси қоронғи ёки ёруғ бўлиши керакми?
- Архив кўчирмаси расмийлаштириш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларини бериш ва уларни расмийлаштириш?
- Қайси ҳолатлар архив ҳужжатларини вақтинча олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин?
- Маданий бойликлар тоифасига кирувчи ҳужжатлар деганда нима тушунилади?
- Электрон мурожаат нима?
- Аудиовизуал ҳужжатлар деганда нимани тушунасиз?
- Архив сақлов-хонасидан архив ҳужжатларини беришга тайёрлаш қайси босқичлари?
- Берилган архив ҳужжатларининг сақланишини назорат қилиш қандай амалга оширилади?
- Фойдаланувчиларнинг сўровларини бажариш тартиби қандай амалга оширилади?
- Архив рўйхатларини бош (титул) варағида нималар кўрсатилади?
- Сақлов-хоналардаги санитария-гигиеник шароитини яхшилаш қандай амалга оширилади?
- Архив сақлов-хоналарини сақлаш воситалари билан жиҳозлаш қандай тартибда амалга оширилади?
- Давлат органи ёки Ташкилот сўрови бажариш қандай амалга оширилади?
- Вақтинча фойдаланиш учун берилган архивда сақланаётган ҳужжатлар корхона ёки ташкилот томонидан қайтиб олинаётганда уларни ўзгартирилгани аниқланган ҳолларда қайси ташкилотга мурожаат этилади?
- Чет эл фуқаролигидаги тадқиқотчиларни архив ўқув хоналаридан фойдаланиш тартиби қандай?
- Ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларини бажариш тартиби?
- Архив сақлов-хонасида ҳужжатлар сақловини ташкил этиш қандай тартибда амалга ошириш лозим?
- Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда Архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказганлик ва расмийлаштирганлик учун махсус йиғим тўғрисида тушунтириб беринг?
- Нима мақсадда архив ҳужжатлари асосида кўргазмаларини ташкил этиш керак?
- Давлат архиви – бу?
- Архив маълумотномаси, архив кўчирмаси, архив нусхаси ва сўровларга жавоблар юборилиши қандай амалга оширилади?
- Архив ўқув залида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш қандай амалга оширилади?
- Қандай мурожаатлар рад этилади ва кўриб чиқилмайди?
- Фойдаланувчиларга архив ҳужжатларини нусхаларини бериш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларининг ҳисоби бу?
- Архив ҳужжатлари алоҳида сақлаш тартибини тушунтириб беринг?
- Архивнинг асосий ва қўшимча ҳисоб ҳужжатлари қандай сақланади?
- Архив хоналарини стеллажлар, шкафлар ва токчаларни рақамлаштириш тартиби қанақа?
- Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби қанақа?
- Архив ҳужжатларини ташиш ва бошқа жойга кўчириш тартиби ҳақида тушунтириб беринг?
- Хизматлар кўрсатилаётганда архив ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш қандай амалга оширилади?
- Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилган кино, сурат, овозли ҳужжатлар ва видео-овозли ёзувларни сақланиши талаблари кўрсатилган тўғри жавобни аниқланг.
- Топографик кўрсаткичларни юритиш ва ёрлиқларни расмийлаштириш тартиби қанақа?
- Архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш тартиби?
- Доимий сақланадиган киноҳужжатларни расмийлаштириш қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларининг мавзули шарҳи бу?
- Ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш ишларида солиштириш ишлари қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текширишда нималарга риоя этиш зарур?
- Архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш натижалари ва текширишда топилган камчиликлар бўлганда расмийлаштирилиши?
- Топилмаган ҳужжатлар қидирувини ташкил этиш қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатлар зарарланишининг асосий сабаблари тўғри кўрсатилган бандни кўрсатинг.
- Архив ҳужжатларининг техник ва физикавий-кимёвий ҳолатини текшириш қандай амалга оширилади?
- Нуқсонлари мавжудлиги аниқланганда ва келиб тушган архив ҳужжатларини қабул қилишда санитария-гигиенага амал қилиш тартиби ҳақида гапириб беринг?
- Архив ҳужжатларининг физикавий-кимёвий ва техник ҳолатини сақлаш жараёнида текшириш ва аниқлаш ишлари ҳақида тушунтириб беринг?
- Ҳужжатни реставрация қилиш жараёнида ҳужжат анализидан кейинги ҳолатлар кетма-кетлиги айтиб беринг?
- Мундарижа ёзишнинг мезонлари қанақа ёзилади?
- Фойдаланувчиларга ташаббусли ахборотлар тақдим этиш, кўргазмаларни тайёрлаш ишлари қандай амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларини тартибга келтириш нима?
- Аудиовизуал ва электрон ҳужжатларнинг техник ҳолатини текшириш нималарни аниқлаш мақсадида амалга оширилади?
- Қониқарсиз физик ҳолатда бўлган ва тиклаб бўлмайдиган даражада шикастланган Миллий архив фонди ҳужжатларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ишлари қандай амалга оширилади?
- Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби қанақа?
- Қоғози манбадаги архив ҳужжатларининг физик ва техник ҳолати ҳисоби қандай олиб борилади?
- Ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришда бажариладиган хизматлар ҳақини камайтириш мумкинми?
- Ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишда комиссия таркиби ва унинг иш регламенти қанақа?
- Архив мутахассисларини Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишни сифат натижаси?
- Архив фондининг тарихий маълумотнома таркибни аниқланг?
- Архив ҳужжатларига физикавий-кимёвий ва техникавий ишлов бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади?
- Хориждан архив ҳужжатларини олиб кириш тартиби қанақа?
- Архив ҳужжатларига физик-кимёвий ва техник ишлов бериш ишлари режали ва режадан ташқари ишлари қандай олиб борилади?
- Архив ҳужжатларини транзит бўйича олиб ўтиш тартиби қанақа?
- Ташкилотлар қайта ташкил этилганда янги архив фондлари ташкил қилиш қандай ҳолларда амалга оширилади?
- Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тушунтириб беринг?
- Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари нималардан иборат?
- Архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини (мавжудлигини) текшириш нима?
- Архив ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солувчи ва назорат қилувчи органлар?
- Архив ҳужжатларини нашр қилиш ишлари қандай амалга оширилади?
- Ўзбекистон Республикаси олиб чиқиладиган архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва назорат қилиш тартиби қанақа?
- Архив ҳужжатларини жамлаш қандай амалга оширилади?
- Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталогининг мақсади ва вазифалари ҳақида тушунтириб беринг?
- Қандай ҳолатларда янги архив фондини ташкил этишга йўл қўйилмайди?
- Нодавлат архивларни ташкил этиш тартиби?
- Архив фондларини Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталогидан чиқариш ишлари қандай амалга оширилади?
Изоҳ: Комиссия тарафидан Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги қонуни бўйича, шунингдек номзоднинг сиёсий дунёқарашини, маданий-маънавий етуклигини баҳолаш мақсадида қўшимча саволлар ҳам берилиши мумкин.
