Експерт комиссияси тўғрисидаги низом
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг
Марказий експерт-текширув комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатлар қимматдорлигини експертиза қилиш ва уларни давлат ҳамда идоравий архивларда жамлаш масалалари, муассасалар иш юритишида ҳужжатларни ташкил етиш билан боғлиқ, шунингдек, республика архив муассасалари експерт-текширув комиссиялари (кейинги ўринларда - ЕТК), Експерт комиссиялари (кейинги ўринларда - ЕК) ҳамда вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар Експерт комиссиялари фаолияти устидан услубий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш мақсадида “Ўзархив” агентлигининг Марказий експерт-текширув комиссияси (кейинги ўринларда - МЕТК) ташкил қилинади.
И. Умумий қоидалар
1. МЕТК Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарор, Фармон ва Фармойишларига, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига, Архив иши бўйича низомлар, ё‘риқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларга, “Ўзархив” агентлиги буйруқлари, кўрсатмалари ҳамда мазкур Низомга асосан фаолият кўрсатади.
2. МЕТК – маслаҳат органи ҳисобланади. Унинг қарорлари “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланади, шундан сўнггина архив муассасалари, шунингдек республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва ташкилотларида бажарилиши шарт ҳисобланади.
3. МЕТК таркиби раис, унинг ўринбосари, котиб ва “Ўзархив” агентлиги ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат архивлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви мутахассислари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, жамоат ва илмий-тадқиқот муассасалари ташкилотлари, ўқув юртлари ва идоралар вакилларидан иборат комиссия аъзоларидан ташкил топади. МЕТК раиси етиб “Ўзархив” агентлиги бошқарув ходимларидан бири тайинланади.
ИИ. МЕТКнинг асосий вазифалари ва функсиялари
4. Республика давлат архивларининг жамлаш манбалари турларини ва Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (ЎзР МАФ) ҳужжатлари таркибини аниқлаш.
5. ЎзР МАФ ҳужжатларининг таркибини оптималлаштириш, ҳужжатлар қимматдорлиги експертизасининг услубий ва амалий масалалари, давлат архивларини жамлаш ҳамда вазирликлар ва идораларнинг сақлов муддатлари кўрсатилган намунавий ҳужжатлар рўйхатида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг сақланиш муддатини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш,.
6. Республика архив муассасалари ЕТК-лари ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг експерт комиссиялари, шу жумладан ЎзР МАФ ҳужжатларининг доимий сақланувини амалга оширадиган идоралар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва назорат олиб бориш.
7. МЕТК ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни кўриб чиқади:
а) ҳужжатлар қимматдорлигини експертиза қилиш, республика давлат ва идоравий архивларда ҳужжатларни жамлаш ҳамда муассасалар иш юритиш ҳужжатларини ташкил етиш масалалари бўйича норматив ва услубий ҳужжатлар лойиҳаларини;
б) ҳужжатлар қимматдорлиги експертизаси ва давлат архивларининг жамлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маърузалар, илмий ҳисоботлар, шарҳлар ва бошқа материалларни; республика архив муассасаларининг ушбу масалалар бўйича республика анжуманлари учун тайёрланган маъруза ва билдиришномаларини;
в) республиканинг архив ва бошқа муассасаларини ҳужжатлар қимматдорлиги експертизаси, давлат ва идоравий архивларни жамлаш, муассасалар иш юритиш ҳужжатларини ташкил етиш масалалари бўйича норматив ҳужжатлар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш) ҳақидаги талифларни;
г) марказий давлат архивларининг жамловчи манбалари ҳисобланган муассасалар (шахслар) рўйхатини; республика давлат архивларига ҳужжатлари топширилиши шарт бўлган ва шарт бўлмаган муассасаларнинг намунавий (доимий) рўйхатини; рўйхатларга киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни;
д) республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа бошқарув органлари ҳамда уларга тобе ташкилотларда сақланадиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатлари кўрсатилган идоравий рўйхатларни;
е) республика муассасалари ва ташкилотларининг доимий ва намунавий йиғмажилдлар номенклатурасини;
ж) республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа бошқарув органлари тақдим етадиган микронусха кўринишдаги доимий сақланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тармоқ (идоравий) рўйхатини;
з) республика архив ва бошқа муассасалари ҳужжатларининг сақланиш муддатини белгилашга оид таклифларини;
и) 1945-йилга қадар ва шу йил ичида тузилган ва республиканинг барча давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларни ё‘қ қилинишига ажратиш далолатномаларини, шунингдек 1-тоифадаги жамғармалардан ташкил етилган (санасидан қатъий назар) ҳужжатларни ё‘қ қилишга ажратиш ҳақидаги далолатномаларни;
к) республика марказий давлат архивлари ЕТК-лари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаларининг ЕТК-лари, шунингдек республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа органларининг експерт хизмати, шу жумладан ЎзР МАФ ҳужжатлари доимий сақланувини амалга оширадиган експерт хизмати иши ҳақидаги ҳисоботлар ва маърузаларни;
л) ҳужжатлар қимматдорлиги, уларни давлат ва идоравий архивларда жамлаш масалалари бўйича республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг експерт хизмати ҳамда архив муассасаларининг експерт-текширув комиссиялари ўртасида пайдо бўладиган келишмовчиликларни.
ИИИ. МЕТК ҳуқуқлари
8. МЕТК қуйидагилар бўйича қарор қилиш ҳуқуқига ега:
ҳужжатларнинг ё‘қ қилишга ажратиш ҳақидаги далолатномаларни тасдиқлаш ҳақида (7 “и” б.);
давлат архивларини жамловчи манбалар – муассасалар (шахслар) рўйхатини ва уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш келишувлари ҳақида (7 “г” б.);
норматив ҳужжатлар ва услубий қўлланмалар лойиҳасини (7 “а” б.), ҳужжатлар қимматдорлиги експертизаси ва улар билан давлат архивларини жамлаш масалаларига оид илмий тадқиқотлар, маърузалар ва билдиришномалар натижасини (7 “б” б.), ҳужжатлар рўйхатини (7 “д”, “ж” б.), йиғмажилдларнинг доимий ва намунавий номенклатурасини (7 “е” б.), ҳужжатларнинг сақлаш муддатига оид таклифларни (8 “з” б.) кўриб чиқиб маъқуллаш.
9. МЕТК норматив ҳужжатлар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш)га тегишли таклифларни (7 “в” б.), експерт-текширув ва експерт комиссияларининг ишига оид ҳисобот маърузаларини (7 “к” б.), вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда архив муассасаларининг експерт-текширув комиссиялари ўртасидаги келишмовчиликларини муҳокама етгандан сўнг тавсиялар тақдим етади.
10. МЕТК қуйидаги ҳуқуқларга ега:
а) республика архив муассасалари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа бошқарув органларининг експерт хизматларидан ҳужжатлар қимматдорлиги експертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни давлат сақланувига топширишга тайёрлашда ўрнатилган қоидаларга риоя етишни талаб қилиш;
б) республика архив муассасалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ташкилотлардан ҳужжатлар қимматдорлиги експертизаси, улар билан давлат ва идоравий архивларни жамлаш бўйича илмий-услубий ва амалий масалаларга тақризлар ва хулосалар, експерт-текширув ва експерт комиссияларнинг кўрсатилган масалалар муҳокама етилган йиғилишларнинг баённомаси, уларга илова етилган материаллар, шунингдек комиссиялар фаолияти ҳақида ахборот талаб қилиб олиш;
в) республика архив муассасалари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа бошқарув органлари раҳбарларини уларнинг ташкилотларидаги експерт-текширув комиссиялари фаолияти масалалари бўйича хабардор қилиш;
г) МЕТК-да кўрилган масалаларни тайёрловчиларга, улар тақдим етган ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаш учун қайтариш (10 “а”, “б”, “в” б.);
д) доимий сақловдаги ҳужжатларни ё‘қ қилишда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича “Ўзархив” агентлиги раҳбариятига таклиф киритиш.
11. МЕТК раиси комиссия низомидан келиб чиқадиган ҳуқуқларга ега бўлиб, унинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарилиши учун жавобгардир.
МЕТК раисига комиссияда кўриладиган айрим масалаларни тайёрлашга архив ва бошқа муассасаларнинг мутахассисларини жалб қилиш ҳамда МЕТК йиғилишига таклиф қилиш ҳуқуқи берилган.
12. МЕТК котиби ижрочилардан комиссия йиғилишларида кўрилиши лозим бўлган масалаларга оид ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим етилишини талаб қилиш ҳуқуқига ега.
ИВ. МЕТК ишини ташкил етиш
13. МЕТК фаолияти “Ўзархив” агентлигининг Асосий иш Режасида назарда тутилади.
14. МЕТК йиғилиши заруратга кўра ўтказилади, бироқ, йиғилишлар ораси икки ойдан ошмаслиги керак. МЕТК йиғилишларида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок ецагина унинг қабул қилган қарори кучга кирган ҳисобланади.
15. МЕТК йиғилишлари баённомада акс еттирилади. МЕТК қарорлари кўрилаётган ҳар бир масала (ҳужжат) бўйича алоҳида, йиғилишда иштирок етаётган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда МЕТК қарори “Ўзархив” агентлиги Бош директори томонидан ҳал етилади.
МЕТК аъзолари ҳамда комиссия йиғилишида иштирок етаётган шахсларнинг алоҳида фикрлари баённомада акс еттирилади ёки унга илова қилинади.
16. МЕТК баённомаси раис ва котиб имзосидан сўнг “Ўзархив” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланади.
17. МЕТК йиғилишларида кўрилган масалалар (ҳужжатлар) натижаси бўйича комиссия қарори заруриятга кўра манфаатдор муассасалар ва шахсларга юборилади.
18. МЕТК котиби комиссия раиси кўрсатмасига биноан комиссия йиғилиши ўтказилишини таъминлайди, баённомада, раис билан биргаликда баённомаларни тасдиқ учун тайёрлайди; комиссия қарорини манфаатдор муассасалар ва шахсларга етказилишини таъминлайди; комиссиянинг иши ҳисоби ва ҳисоботини амалга оширади; МЕТК ҳужжатларини юритади ва улар сақланувини таъминлайди; МЕТК фаолияти натижалари бўйича ахборот тайёрлайди.
19. “Ўзархив” агентлиги ва республика архив муассасалари ходимларининг МЕТК- да ишлаши уларнинг асосий иш жойи режасида назарда тутилади ва қўшимча иш ҳақи тўланмайди.
Архив муассасалари ходими бўлмаган комиссия фаолиятида фаол ва алоҳида ўрнак кўрсатган МЕТК аъзолари, експертлари ва маслаҳатчилари МЕТК раҳбарияти таклифига кўра “Ўзархив” агентлигининг илмий-тадқиқот ишларига ажратилган маблағ ҳисобидан моддий ва маънавий томондан рағбатлантирилиши мумкин.
