Жорий йилнинг 30 январь куни АОКА биносида «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2025-01-30 16:10:00 / Матбуот анжуманлари

Жорий йил 30 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Жумладан Матбуот анжуманида қуйидагилар ҳақида ахборот берилди: Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2024 йилга мўлжалланган режаси 20 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.
Хусусан, “Ўзархив” агентлиги томонидан 2024 йил давомида 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, шундан, Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси – 1 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси – 1та, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси – 1 та, Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси – 4 тани ташкил этди.
2024 йил ҳисобот даврига, Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,1 млн. сақлов бирлигидаги 81 млн. кадр рақамлаштирилди. 2024 йил давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан 15,4 млн. кадр рақамлаштирилди. Ҳисобот даврида “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 292 550 та маълумотлар киритилди, шундан 882 та фонд, 4 311 та рўйхат, 402 063 та сақлов бирлиги ва 885 294 та ҳужжатлар базаси яратилди.
Жорий йилда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви учун кино ҳужжатларини 4К форматда рақамлаштириш имконини берувчи замонавий “ Cintel 4К” киносканер харид қилинди. Ҳозирда архивда сақланаётган киноҳужжатларни 4К форматда қайта рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига 1-илованинг 40-банди билан Кинофотофоно архив ҳужжатларидан пуллик асосда онлайн фойдаланиш имкониятини берувчи видеопортал тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгиланган. Кинофотофоно архив ҳужжатларидан онлайн фойдаланиш имкониятини берувчи видеопортални 2024 йилда тест-синов тариқасида ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари балансидаги бўш турган биноларни “Ўзархив” агентлиги балансига ўтказиш тўғрисида”ги 391-ум-сон буйруғига мувофиқ, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивларга 70 та бинолар доимий фойдаланишлари учун балансга ўтказиб берилди. Бугунги кунда мазкур биноларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Қўшимча маълумот: Қорақалпоғистон Республикаси (1 та), Андижон (3 та), Бухоро (3 та), Жиззах (9 та), Қашқадарё (3 та), Навоий (1 та), Наманган (3 та), Самарқанд (9 та), Сирдарё (4 та), Сурхондарё (4 та), Тошкент (9 та), Фарғона (13 та), Хоразм (8 та) вилоятларидаги жами 70 та бинолар бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилди.
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги муассасаларда қайта тикланувчи ва энергия тежовчи манбаларни ўрнатиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилиб, бугунга қадар тизимда қуёш панели – 480 кВт, 2400 литрлик қуёш коллектори ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Мазкур қайта тикланувчи энергия тежовчи манбаларни ўрнатиш билан бирга 2024 йилда электр энергия сарфига нисбатан 12 % миқдорда қуёш энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичига эришилди. Шунингдек, ушбу амалий тадбирларни давомли бажаришда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигига эришиш мақсадида 2025 йил учун қуёш панели – 164 кВт, қуёш коллектори – 1000 л қурилмаларни ўрнатиш режаси белгилаб олинди.
Вазирлик, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг 258 816 сақлов бирлигида (125%) бошқарув, 652 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш, 20 702 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 65 сақлов бирлигида илмий-техник, 73 сақлов бирлигида (121 %) кино, 4 874 сақлов бирлигида (131%) сурат, 82 сақлов бирлигида (102%) овозли, 99 609 сақлов бирлигида сақлаш муддати вақтинча бўлган ҳужжатлар давлат архивлари сақловига, 23 407 сақлов бирлигида бошқарув, 68 117 сақлов бирлигида (190%) шахсий таркиб, 59 731 сақлов бирлигида сақлаш муддати вақтинча бўлган ҳужжатлар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари сақловига қабул қилинди.
2024-йил давомида республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 513 301 та келиб тушган. Жумладан, ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар 406 771 та ташкил этиб, шундан давлат архивларига 201 652 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 205 119 та келиб тушган.Архив ҳужжатлари асосида 293 163 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 270 961 таси ижобий (келиб тушган ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларга нисбатан 67 %), 22 202 таси (келиб тушган ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларга нисбатан 5 %) бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 104 156 тани (келиб тушган ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларга нисбатан 26 %), ҳисобот даврида ижродагилар 9 452 тани (келиб тушган ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларга нисбатан 2 %) ташкил этади.
Шунингдек, келиб тушган мавзули сўровлар 106 530 тани ташкил этиб, шундан давлат архивларига 97 971 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 8 559 та сўровлар келиб тушган. Архив ҳужжатлари асосида 106 530 та сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 87 431 таси ижобий (келиб тушган мавзули сўровларга нисбатан 82 %), 19 099 таси (келиб тушган мавзули сўровларга нисбатан 18%) ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.
2024 йилда Агентлик ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида 592 нафар тингловчи малака ошириб, шундан, тингловчиларнинг 43 нафари Агентлик тизимидаги, 549 нафари вазирлик ва идора ҳамда ташкилотларнинг масъул ходимларини ташкил этди.
2024 йил давомида “Ўзархив” агентлиги хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари давом эттирилди. Хисобот даврида олиб борилган ишлар натижасида қўшимча равишда архивнинг тарихий давр махфий ҳужжатларига тегишли И-715 «Полковник А.Г.Серебрянников томонидан тайёрланган “Туркистон ўлкаси. Уни босиб олиниши тарихига оид материаллар тўплами” мавзусига бағишланган хужжатлар нашрига оид маълумотлар ( 1839-1897 йй) (“Подготовительные материалы к составленной полковником А.Г.Серебренниковым публикации документов Туркестанский край. Сборник материалов для истории его завоевания”) фондининг 10, 25, 30, 32, 34, 36, 37, 39, 39а, 39б-сонли тарихий давр ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш ишлари амалга оширилди. Жами 2024 йил давомида 10 та сақлов бирлигидаги тарихий давр хужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилиб, тадқиқотчилар учун илмий муомалага киритилди.
Давлат архивлари ўқувхоналарига 1 537 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 60 нафар чет эл фуқаролари тадқиқотчилари ташриф буюришди ҳамда 93 100 сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.
KOICA томонидан 2024 йил 14 октябрдан 23 октябргача ўтказилган “Рақамли ҳужжатларни бошқаришда жамоатчилик салоҳиятини ошириш” мавзусидаги халқаро дастурида иштирок этиш учун Агентлик Ахборот технологиялари ва архив хизматларини ривожлантириш бўлими ходимлари Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди. Бундан ташқари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистондаги ваколатхонасининг таклифига мувофиқ, Корея экспертларидан иборат KOICA делегацияси билан 2024 йил 3 декабрда Ўзбекистон Миллий архивида ишчи учрашув ташкил этилди. Учрашув чоғида Агентлик билан KOICA ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2024 йилда давлат архивларида 70 дан зиёд “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилган. Ноябрь ойида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида архив соҳаси тарихига оид бўлган фотокўргазма ҳамда мавзуга оид конференция ўтказилди. Фотокўргазмага 90 дан ортиқ фото ва 30 та архив ҳужжатлари тақдим этилди. Мазкур конференцияда сиёсий қатағон қурбонлари бўлган юртдошларимиз ва жадидлик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида архив ҳужжатлари мисолида тасдиқловчи тақдимотлар қилинди.1-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси биносида “Ўзбекистон Конституцияси яратилиши тарихи” мавзуида иккинчи фотокўргазма ташкил этилди. Мазкур кўргазмада 150 та фото ва архив ҳужжатлари намойиш этилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилган “Конституция кўчаси” тадбирларида 100 дан ортиқ фото ва архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилди.
“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати









