«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат архивларида бўлди
2026-10-28 16:05:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат архивларида бўлди
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Марказий давлат архиви ҳамда Хўжайли, Кегейли ва Амударё туманлари давлат архивларининг иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архивлардаги иш жараёнлари, фойдаланилаётган ахборот тизимларининг самарадорлиги, ҳужжатларнинг сақланиш ҳолати, йиғмажилдларнинг умумий аҳволи, рақамлаштириш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлигини кўздан кечирди.
Шунингдек, архивлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этиш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.







