АРХИВЛАРДА “УМУММИЛЛИЙ ДИКТАНТ” ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-21 16:00:00 / Янгиликлар

АРХИВЛАРДА “УМУММИЛЛИЙ ДИКТАНТ” ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛДИ
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона, Самарқанд, Навоий, Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаларида раҳбар ва ходимлар иштирокида “Умуммиллий диктант” лойиҳаси ташкил этилди.
Тадбирлар давомида ходимларнинг ёзма саводхонлигини ошириш, имло қоидаларига риоя этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда давлат тилида иш юритиш маданиятини юксалтиришга эътибор қаратилди. Айрим тадбирларда диктант натижалари 5 баллик тизим асосида текширилиб, баҳоланди.
Мазкур лойиҳа ўзбек тилининг нуфузини ошириш, адабий тил меъёрларига риоя қилиш ва она тилимизга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Она тилини эъзозлаш — миллий қадриятларимизни эъзозлашдир!









