"ОҒЗАКИ ТАРИХ" кўрсатувининг 37-сони меҳмони Насиба Иброҳимова
2026-10-02 18:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигидаги "ОҒЗАКИ ТАРИХ" кўрсатувининг 37-сони меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Олий тоифали диктор — Насиба Иброҳимова.
«Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев суҳбатлашди.
«Ўзархив» агентлиги ва A.Navoiy номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигидаги лойиҳа.
“Оғзаки тарих” номли мемуар суҳбатлар архиви ХХ-ХХИ асрнинг илм-фан, маданият ва кундалик ҳаётига оид суҳбатларни тўплайди ва нашр этади. Тўпланган материалларнинг тўлиқ ҳажми Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида ва A.Navoiy номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланади.
Архив эркин лицензия асосида яратилмоқда ва ундан фойдаланиш ҳамда нусха кўчириш учун очиқ. Суҳбат матнлари эҳтиёткорлик билан таҳрир қилиниб эълон қилинади. Эълон қилинаётган асл манбаларга (аудио, видео) техник хусусиятга эга ёки суҳбатдош илтимосига кўра тузатишлар киритилади.
Лойиҳа асосчиси ва раҳбари — тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Алиев Анваржон Орифжонович.
Монтаж — Бекзод Юнусов.
Оператор — Абдулазиз Убайдуллаев.
