НАМАНГАН АРХИВЛАРИДА РАҚАМЛАШТИРИШДА ЯНГИ БОСҚИЧ: НОРИН ТУМАНИ 100 ФОИЗЛИК НАТИЖАГА ЭРИШДИ
2026-10-02 12:00:00 / Янгиликлар

НАМАНГАН АРХИВЛАРИДА РАҚАМЛАШТИРИШДА ЯНГИ БОСҚИЧ: НОРИН ТУМАНИ 100 ФОИЗЛИК НАТИЖАГА ЭРИШДИ
Архив соҳасини рақамлаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар Наманган вилоятида аниқ натижаларда намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги “Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан архив ҳужжатларини рақамли шаклга ўтказиш ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур стратегик вазифа ижроси доирасида Наманган вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида муҳим натижа қайд этилди.
🔹 Норин тумани давлат архиви томонидан Миллий архив фондига тегишли 196 фонд, 18 653 сақлов бирлигидаги архив ҳужжатларининг 2 226 033 саҳифаси рақамлаштирилди.
🔹 Рақамлаштирилган ҳужжатларнинг 2 миллион 226 минг 033 саҳифаси Агентликнинг esaqlov.archive.uz тизимига жойлаштирилиб, Норин тумани давлат архивидаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш ишлари 100 фоизга якунланди.
Мазкур натижа Наманган вилояти архив тизими учун муҳим тарихий қадам бўлиб, архив соҳасини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг жойларда изчил ва самарали амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.
Норин туманидан бошланган ушбу рақамли марра Наманган вилоятининг архив соҳасидаги яна бир тарихий қадами бўлди.
