1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни
2026-10-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
«Ўзархив» агентлиги жамоаси номидан сизларни байрамингиз — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Сизларнинг маърифий хизматларингиз, ватанга садоқат билан хизмат қилувчи авлодни тарбиялашдаги беқиёс меҳнатингиз доимо юксак эътирофга лойиқ. Билим, тарбия ва ҳаёт йўлларини ёритиб берувчи машъалдек хизматингиз орқали юртимиз келажаги порлоқ ва салоҳиятли авлодлар қўлида мустаҳкам пойдевор топмоқда.
Сизларга сиҳат-саломатлик, тинч ва файзли ҳаёт, байрамона кайфият ҳамда келгусидаги масъулиятли фаолиятингизда янги зафарлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
«Ўзархив» агентлиги жамоаси
