“Ўзархив” агентлигида Германия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2026-09-29 18:25:00 / Янгиликлар

“Ўзархив” агентлигида Германия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2026-йил 29-сентабр куни “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ва Германия Федератив Республикасининг Германия Демократик Республикаси диктатураси тарихини тадқиқ қилиш Федерал жамғармаси директори Др. Анна Камински бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов, Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис Д. Дадаева, Ўзбекистон Миллий архиви директори Д. Закирова, Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходими М. Исакова, Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходими Н. Мирзаев иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон архив тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, архив ҳужжатларини сақлаш, архив фондларини рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ишлар ҳақида маЪлумот берилди.
Шунингдек, қатағон даври тарихи ва сиёсий таЪқиблар билан боғлиқ архив ҳужжатларини ўрганиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш, ушбу ёʻналишда фаолият юритувчи муассасалар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар архив ҳужжатлари асосида тарихий хотирани сақлаш, илмий-тадқиқот ва маЪрифий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликнинг амалий ёʻналишларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Германия делегацияси учун Ўзбекистон Миллий архиви бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, меҳмонлар архив ҳужжатларини сақлаш шароитлари, фондлар билан ишлаш ҳамда ҳужжатлардан тадқиқот ва фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.







