Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича шахсий қабул ўтказилди
2026-08-27 18:00:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича шахсий қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 27 август куни «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида агентлик биносида шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ҳар томонлама ва батафсил кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Шунингдек, мурожаатчиларга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди.




