Уммон Султонлиги делегацияси Ислом цивилизацияси марказида бўлди
2026-08-26 10:45:00 / Янгиликлар

Уммон Султонлиги делегацияси Ислом цивилизацияси марказида бўлди
Уммон Султонлиги Ҳужжат ва архивлар бошқармаси директори Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний ҳамда делегация аъзолари «Ўзархив» агентлиги вакиллари ҳамроҳлигида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашди. Мулоқотда Марказ фаолияти, унда Ўзбекистоннинг бой илмий, маънавий ва маданий меросини асраш, ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, меҳмонлар Марказда яратилаётган экспозициялар ва тарихий-маданий мерос намуналари билан танишиб, Ўзбекистон ва Уммон Султонлиги ўртасида тарихий меросни ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.









