Уммон Султонлиги делегацияси Бухоронинг тарихий обидалари билан танишди
2026-08-24 17:20:00 / Янгиликлар

Уммон Султонлиги делегацияси Бухоронинг тарихий обидалари билан танишди
Уммон Султонлиги Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқаруви директори Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний бошчилигидаги делегация «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрининг бой тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида меҳмонларга Бухоронинг қадимий тарихи, ўзига хос меъморий обидалари ва тарихий-маданий мероси ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, делегация Исмоил Сомоний мақбарасини зиёрат қилиб, ушбу ноёб меъморий ёдгорликнинг тарихи ва аҳамияти билан танишди.





