Уммон Султонлиги делегацияси Бухоро давлат университетида бўлди
2026-08-24 15:00:00 / Янгиликлар

Уммон Султонлиги делегацияси Бухоро давлат университетида бўлди
Уммон Султонлиги Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқаруви директори Ҳамад бин Муҳаммад ал-Давяний бошчилигидаги делегация «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов ҳамроҳлигида Бухоро давлат университетига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида делегация учун университет бўйлаб экскурция ташкил этилиб, олий таълим муассасасининг фаолияти, илмий ва таълим йўналишлари, шунингдек, моддий-техник базаси билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов билан учрашдилар. Учрашув давомида таълим, илм-фан, тарихий-маданий меросни ўрганиш ва мазкур йўналишларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф меҳмонларнинг Ўзбекистоннинг бой илмий ва тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишишлари ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилиш имконини беради.









