«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Сурхондарё вилоятидаги давлат архивларида бўлди
2026-08-19 18:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Сурхондарё вилоятидаги давлат архивларида бўлди
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Сурхондарё вилоятидаги хизмат сафари доирасида Сурхондарё вилоят давлат архиви ва Ангор, Музработ, Шеробод, Шўрчи, Узун, Сариосиё, Денов, Жарқўрғон туман давлат архивлари иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архивларда иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, рақамлаштириш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.
Шунингдек, архивлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этилиши, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Ангор туман давлат архиви 1980 йил 21 апрелда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 1927 йилдан 2019 йилгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 115025 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Ангор туман давлат архиви ходимлари рақамлаштириш жараёнида ҳам қизғин меҳнат қилишмоқда. Бугунга қадар 45804 сақлов бирлигидан 12750 таси яъни 27% рақамлаштирилди.
Маълумот учун: Музработ туман давлат архиви 2008 йилнинг 13 июнь куни ташкил этилган бўлиб, бу ерда 1969 йилдан то бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 34826 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Музработ туман давлат архивида бугунга қадар 15917 та сақлов бирлигидан 2094 таси яъни 13,2 % рақамлаштирилди, 48 та фонд ҳамда 263986 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Шеробод туман давлат архивида 1920 йилдан 2022 йилгача бўлган даврдаги ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 131340 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Шундан 68446 йиғмажилд 208 та фонд бошқарув ҳужжатлари, 32955 йиғмажилд 1019 та фонд шахсий таркибга оид ҳужжатлар. Шеробод туман давлат архивида бугунга қадар 11067 та сақлов бирлигидан 170150 таси яъни 16% рақамлаштирилди, 207 та фонд ҳамда 170150 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Шўрчи туман давлат архивида 1935 йилдан то бугунги кунга қадар бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида ҳозирги кунда 1069 та фондда жами 91936 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд. Шундан 56257 сақлов бирлигидаги бошқарув ҳужжатлари, 421 сақлов бирлигидаги шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари, 35258 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб ҳужжатлари сақланмоқда. Бугунга қадар e.archive.uz тизимига 85004 та сақлов бирлигдан 135079 мингта кадр киритилди.
Маълумот учун: Узун туман давлат архиви 2007 йил 1 августда ташкил этилган бўлиб, бу ерда 1926 йилдан то бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 101350 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Узун туман давлат архивида бугунга қадар 101530 та сақлов бирлигидан 53401 таси яъни 49% рақамлаштирилди, 538 та фонд ҳамда 235415 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Сариосиё туман давлат архивида 1947 йилдан то бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 41734 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд. Бугунга қадар доимий сақловдаги 18045 та сақлов бирлигидан 13140 таси рақамлаштирилди, 204 та фонд ҳамда 184753 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Денов туман давлат архиви 1934 йилда ташкил этилган бўлиб, 1924 йилдан то бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун 110214 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Денов туман давлат архивида бугунга қадар 5740 та сақлов бирлигидан 622318 таси яъни 63.4% рақамлаштирилди, 555 та фонд ҳамда 140484 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Жарқўрғон туман давлат архиви 2001 йил ташкил этилган бўлиб, архивда 1928 йилдан то бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида бугун жами 36062 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Жарқўрғон туман давлат архивида бугунга қадар 35061 та сақлов бирлигидан 1366572 таси яъни Бошқарув ҳужжатларининг бугунги кунгача 97.2 % рақамлаштирилди, 88 та фонд 2316 сақлов бирлигидан ҳамда 64143 та кадрлар e.archive.uz тизимига киритилди.
Маълумот учун: Сурхондарё вилоят давлат архивида 1917 йилдан бугунги кунгача бўлган ҳужжатлар сақланмоқда. Архив фондларида 203336 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Шундан 584427 мингта кадр e.archive.uz тизмига киритилди.









