«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Сурхондарё вилояти Денов туман давлат архивида сайёр қабул ўтказилди
2026-08-19 10:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов томонидан Сурхондарё вилояти Денов туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар батафсил кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига тўлиқ ва асослантирилган жавоблар берилди. Ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.
Шунингдек, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.







