Ёш архивчилар сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича амалий билимларини оширди
2026-08-06 14:45:00 / Янгиликлар

Ёш архивчилар сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича амалий билимларини оширди
Ёшлар куни ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти давлат архиви ёш ходимлари Фарғона давлат техника университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Техника фанлари бўйича фалсафа доктори С. Номанжонов томонидан сунъий интеллект ва робототехниканинг турли соҳаларга, жумладан архив ишига татбиқ этилиши юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Семинарда ёш архивчиларга ЧатГПТ ва Гемини сунъий интеллект платформалари ёрдамида ҳужжатлар, тақдимотлар ва бошқа ахборот материалларини самарали тайёрлаш усуллари намойиш этилди. Шунингдек, киберхавфсизлик, рақамли гигиена ҳамда интернетдаги маълумотларни текшириш (факт-чекинг) бўйича фойдали тавсиялар берилди.
Мазкур учрашув ёш архивчиларнинг замонавий ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларни рақамли трансформация жараёнларига фаол жалб этишда муҳим аҳамият касб этди.





